"Атлетико" яримҳимоячиси Сауль Ньигес "МЮ" клубига ўтиши мумкин.
Футболчининг трансфери билан шахсан "МЮ" бош мураббийи Жозе Моуриньо қизиқмоқда. Унинг фикрига кўра, Сауль мавсум охирида фаолиятини якунлаши кутилаётган Майкл Каррикнинг ўрнини эгаллаши мумкин.
Саулнинг шартномасида белгиланган товон пули 150 млн еврога тенг. Аввалроқ у "Атлетико"ни тарк этиш нияти йўқлигини айтган эди.