Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Шўртан» ПФК: «Ғалабамизни тортиб олишди»

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 22-турида “Шўртан”  ўз майдонида “Навбаҳор” билан ўйнади.

Учрашувнинг дастлабки 20 дақиқаси жуда зерикарли ва қизиқарсиз ўтди. Тўғри, жамоамизда бу вақт оралиғида ҳисобни очиш учун баъзи вазиятлар яратилган эди, аммо  Убайдуллаев ва Таранлар ушбу вазиятларни мантиқий якунига етказа билишмади. Убайдуллаевнинг зарбасига аниқлик етишмаган бўлса, Таран тепган тўпни рақиб дарвозабони қайтаришга эришди. Орадан кўп ўтмай меҳмонлар таркибида ўзгаришни амалга оширишди. Жароҳат олган Сардор Азимов ўрнига майдонга Дониёр Усмонов туширилди. Ушбу ўзгариш сабабми, ёки бошқами наманганликлар ўйини анча “жонланди”. Натижа ўзини кўп куттирмади ва “Навбаҳор” ҳисобни очишга эришди. 22-дақиқада, Жамол Отақуловнинг қўпол ҳаракатлари боис дарвозамиз томон  жарима тўпи белгиланди. Ойбек Қиличевнинг 45 метрлардан белгиланган жарима нуқтасидан жамоадошларига хаводан ошириб берган тўпига  Рўзимбой Аҳмедов боши билан зарба бериб, Туробовга имкон қолдирмади - 0:1. Ўтказиб юборилган голдан сўнг, жамоамиз ўз майдонида ўйнаётганини эсга олишди шекилли, ўйин назоратини ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишди ва кўп ўтмай бу ўз самарасини кўрсатди. Лазиз Убайдуллаевнинг тўп узатишидан сўнг, жарима майдончасининг марказидан ёриб кирган Игорь Таран ҳимоячиларни алдаб, узоқдан зарба бериб, чиройли тарзда  Асилбек Амоновни доғда қолдирди - 1:1. Урилган голдан руҳланган жамоамиз футболчилари, бирин-кетин хавфли вазиятларни амалга ошира бошлади. Аммо жамоамизнинг уринишлари ўзини оқламади. Бироқ, бўлим якунида, кутилмаган қизиқарли воқеа содир бўлди. Суннатилла Мамадалиевни тўхтатишга уринган рақиб дарвозабони жарима чизиғидан ташқарида тўпга қўли билан ўйнаб, бу ҳаракатлари учун огоҳлантириш олди. Натижада, белгиланган жарима тўпини Лазиз Убайдуллаев меҳмонлар дарвозасига жойлаб жамоамизни олдинга олиб чиқди - 2:1.

Иккинчи бўлимни ҳам кўтаринки руҳда бошлаган “оқ бўрилар” 54-дақиқа келиб ҳисобдаги фарқни ошириди. Тарандан тўпни қабул қилиб олган Мамадалиев, уни  Жасур Холтўраевга узатди. Жарима майдончаси марказида икки ҳимоячи ўртасида қолиб кетган бўлишига қарамай, Жасур тўпга зарба берди ва гол - 3:1. Учинчи голимиздан сўнг, “Навбаҳор” таркибида ўзгаришларни  амалга оширди. Кўп ўтмай, бу ўзгаришлар ўз самарсини берди. Босим ўтказишга уринган рақиблар иккинчи голини ҳам стандарт вазиятдан дарвозамизга киритишга эришди. Учрашувнинг 63-дақиқасида дарвозамиз томон белгиланган бурчак тўпини Ойбек Қиличев жамоадошларига етказиб берди. Бу вазиятда, боши билан аниқ ўйнаб қўйган Ғиёс Комилов ажралиб чиқди – 3:2. Учрашувнинг 67-дақиқаларида, жамоамиз ўйинини кучайтириш мақсадида, майдога Мамадалиев ўрнига Ғулом Раҳмонов туширилди. Бу орада, рақибларимизнинг бирин-кетин уюштирган ҳужумлари жуда хавфли чиқди. Рўзимбой Аҳмедов имкониятларини бир неча бор синовдан ўтказди. Баъзи вазиятларда унинг зарбасини Туробов қайтарган бўлса, яна баъзиларида унга аниқлик етишмади. 86-дақиқаларда дарвозамиз томон 35 метрлар чамаси узоқликдан жарима тўпи белгиланганди. Ушбу вазиятда тўпни қайтаришга ҳаракат қилган футболчиларимиз ҳаттоки дарвозабонимиз жиддий жароҳатлар олиши мумкин эди. Шундай бўлди ҳам. Обид Жўрабоевнинг ётган ҳолатига аҳамият бермаган бош ҳакам ўйинни давом эттирди. Натижада ушбу тушунарсиз ҳолатдан рақиблар самарали фойдаланишни эп кўришди ва ётган футболчининг устидан Рўзимбой Аҳмедов боши билан тўпни дарвозамиз томон йўллаб қўйди. Обид Жўрабоевга ёрдам кўрсатаётган Туробов тўпни ҳам қайтариб қолишга ҳаракат қилди, аммо у кечикди - 3:3. Таркибимизда мажбурий ўзгариш амалга оширилди. Жиддий жароҳат олган Жўрабоев ўрнига майдонга Маъруфхон Муродов туширилди. Ушбу адолатсиз вазиятдан тушкунликка тушган жамоамиз, ўйин сўнгига қадар эътиборни юқотганлари учун қаттиқ жазоланиши мумкин ҳам эди. Бундай имкониятлар Дониёр Усмоновда ҳамда Неманья Йовановичларда пайдо бўлганди.  Учрашувга қўшиб берилган 3 дақиқа эса футболчиларимизга вазиятни ўзгартириш учун камлик қилди.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, учрашувдан сўнг, кўплаб норозиликларни келтириб чиқарган бош ҳакам Олим Толибжоновнинг адолатсиз қарорлари ва нотўғри ҳаракатлари 2 баҳо билан баҳоланди.  

Бош ҳакам Олим Толибжонов ва унинг ёрдамчилари - Александр Буров ҳамда Руслан Серазитдиновлар бутун ўйин давомида бирин-кетин қўпол хатоларга йўл қўйишди. Айниқса, иккинчи бўлимда бош ҳакам икки бор “Навбаҳор” жамоаси дарвозасига икки бор яққол пенальтиларни белгиламади. Бир гал ўнг қанотдан амалга оширилган ҳужум давомида “Шўртан” футболчиси тўпни жарима майдончаси ичига оширди. Лекин рақиб футболчиси тўпни қўли билан ўйнаса-да, вазиятга яқин турган бош ҳакам бу ҳолатга эътибор бермади. Кейинги ҳолатда ҳам жарима майдончаси ичига кириб борган Игорь Таран қўполлик билан тўхтатиб қолинди. Бу ҳам бош ҳакам томонидан эътиборга олинмади. Ён қанот ҳакамлари эса мос равишда - Александр Буров “Шўртан” футболчиларини аксарият тўғри юришларини “ушлаб” қолган бўлса, Руслан Серазитдинов эса рақиб жамоа футболчиларига кўп вазиятларда, яъни ўйиндан ташқари ҳолатларда  йўл “очиб” берди. Учрашув якунлангач, назоратчи томонидан Олим Толибжонов салбий баҳога лойиқ кўрилди         

Олий лига. 22-тур. 21.09.2017й.

Ғузор “Марказий” ўйингоҳи. 1711 томошабин.

“Шўртан” - “Навбаҳор” - 3:3 (2:1)

Ҳакамлар: О.Толибжонов - 4,0, Р.Серезетдинов - 8,5, А.Буров - 8,4, А.Шукруллаев - 9.

Назоратчи – А.Абдуллаев.

ЎзПФЛ вакили – А.Иноятов.

“Шўртан”: 25. Алибек Туробов, 4. Жамол Отақулов, 5. Ҳасанбой Эргашев, 7. Олимжон Каримов, 9. Игорь Таран (С), 12. Лазиз Убайдуллаев, 15. Обид Жўрабоев (19. Маъруф Муродов, 88), 18. Элдор Бойматов, 30. Жасур Холтўраев (99. Марадона Сафаров, 80), 38. Сунатилла Мамадалиев (17. Ғулом Раҳмонов, 67), 85. Руслан Мельзеддинов.

“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 5. Ғиёс Комилов, 7. Ойбек Қиличев, 9. Дилшод Жабборов (70. Аббос Махсталиев, 55), 19. Мирзоҳид Ғофуров, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 24. Сардор Азимов (18. Дониёр Усмонов, 18), 32. Жаҳонгир Меҳмонов (84. Неманья Йованович, 56), 44. Дарко Станоевич, 77. Азизбек Турғунбоев.

Голлар: И.Таран (28), Л.Убайдуллаев (45), Ж.Холтўраев (54) – Р.Аҳмедов (22,87), Ғ.Комилов (64).

Огоҳлантиришлар: Ж.Холтўраев (60) - А.Амонов (45).

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 10:19, 23.09.2017.
Ўқилди: 4139 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.