Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

Толиб Қосимов: «Толибжонов "Навбаҳор"га қарши ўйинда натижага таъсир кўрсатди»

Баҳо:
+ | -

Олий лига 22-туридан ўрин олган «Шўртан»-«Навбаҳор» (3:3) ўйинидан сўнг, мезбонлар ҳакамликдан норози бўлган эди.

ЎФФнинг якуний қарори чиққунича турли фикрлар айтилаверади. Маълумотларга қараганда, ЎФФ ушбу мавзу бўйича душанба ёки сешанба куни якуний қарорни эълон қилади.

Кеча «Ориат Доно» радиосидаги «Футбол+» дастурида «Шўртан» матбуот котиби Толиб Қосимов мазкур учрашувдаги ҳолатларга холис фикр билдиришга ҳаракат қилди.

«Учрашув бош ҳаками Олим Толибжонов учрашув натижасига ўз таъсири кўрсатди. 3:1 бўлиб турган вазиятда Убайдуллаевнинг қанотдан узатган тўпи «Навбаҳор» ҳимоячисининг қўлига тегиб йўналишини ўзгартирди. Аммо пенальти йўқ. Кейинроқ, Игорь Таранни йиқитишди, яна пенальти йўқ. Ваҳоланки, Толибжонов иккала вазиятни ҳам аниқ кўриб турганди. Балки ҳисоб 3:1 бўлиб турганлиги учун ҳакам пенальти бермагандир. Лекин жаҳон футболида кўряпмизки, қандай ҳисоб бўлишидан қатъий назар қоида бузилдими - пенальти! Ҳисоб 3:2 бўлаётган вазиятда наманганликлар жарима тўпини амалга оширишди. Бу вазиятда «Шўртан»нинг икки ўйинчиси майдонда ётганди. Меҳмонлар «fair-play»га амал қилишмади. 9 киши бўлиб ҳимояланган ғузорликлар ўша вазиятда гол ўтказиб юборишди. Майдонда ётган Обид Жўрабоев зудлик билан шифохонага етказилди. Оёғининг пайи чўзилиб кетган экан. Шифокор маълумотномаси ҳам қайдномага киритилди. Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб Олим Толибжоновга паст баҳо қўйилган. Ўйин тугагач бир соатча муҳокама бўлди. Видеолавҳаларни кўрган назоратчи ҳақиқатдан ҳам бош ҳакам хатоларга йўл қўйганига амин бўлгач, унга «2» баҳо қўйди», - дейди «Шўртан» матбуот котиби.

Манба: lochinlar.uz
Киритилди: 10:22, 24.09.2017.
Ўқилди: 5170 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.