Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Олий лига. “Сўғдиёна” –“Динамо” (превью)

Баҳо:
+ | -

Олий лиганинг 23-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилади.

УШБУ МАВСУМДА

Биринчи давра 8-турида “Сўғдиёна” Самарқандда “Динамо”га қарши баҳс олиб борган эди. Ушбу баҳсда Амиржон Сафаров 57- дақиқада ҳисобни очган эди.Кўп ўтмай ўйиннинг 66- дақиқасида жамоа сардори Санжар Рашидов ҳисобни тенглаштирган эди.84- дақиқада Ихтиёр Тошпўлатов ўйиндаги ҳисобни 1:2 кўринишига олиб келган бўлса,88 -дақиқада Амиржон Сафаров гол киритди ва жамоасини мағлубиятдан сақлаб қолди. Шу тариқа баҳс 2:2 ҳисобида якунига етган эди.

“Сўғдиёна” ўтган турда “Насаф” га қарши қолдирилган ўйинни ўтказди ва мағлубиятга учраган бўлса, “Динамо” ўз ўйинда “Бунёдкор”ни мағлуб эта олмади ва 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган. “Динамо” 22 очко билан турнир жадвалида 13-ўринни банд этиб турган бўлса, “Сўғдиёна” 23 очко билан 12-ўриндан жой олган.

ЎЙИНИ ҲАСАН РЎЗИЕВ БОШҚАРАДИ

Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувосилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), О. Тўйчибоев (Фарғона)

Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Динамо” клублари олий лигада шу кунгача 37 бор куч синашишган.“Сўғдиёна” ҳисобида 13 та, “Динамо” ҳисобида 17 та ғалаба мавжуд. 7 ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида ўстунлик “Динамо” томонда : 40:58. “Сўғдиёна” 46, “Динамо” ўзаро ўйинларда 58 очкони қўлга киритган. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси 3:1, “Динамо”нинг энг йирик муваффақияти 4:0.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:

01.10.2015 «Сўғдиёна» — «Динамо» 1:2
29.03.2014 «Сўғдиёна» — «Динамо» 1:3

26.05.2013 «Сўғдиёна» — «Динамо» 4:3
05.03.2011 «Сўғдиёна» — «Динамо» 0:0

14.06.2009 «Сўғдиёна» — «Динамо» 3:1
18.11.2008 «Сўғдиёна» — «Динамо» 1:1
16.06.2006 «Сўғдиёна» — «Динамо» 0:1

30.04.2005 «Сўғдиёна» — «Динамо» 1:0
06.10.2004 «Сўғдиёна» — «Динамо» 2:1

13.04.2002 «Сўғдиёна» — «Динамо» 0:0
29.10.2001 «Сўғдиёна» — «Динамо» 3:1

29.08.2000 «Сўғдиёна» — «Динамо» 3:6
09.10.1999 «Сўғдиёна» — «Динамо» 0:0
13.06.1997 «Сўғдиёна» — «Динамо» 1:0
17.10.1996 «Сўғдиёна» — «Динамо» 1:1
03.06.1995 «Сўғдиёна» — «Динамо» 2:0
30.08.1993 «Сўғдиёна» — «Динамо» 0:1
07.05.1992 «Сўғдиёна» — «Динамо»2:1

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Жиззахдаги 18 та ўйиндан 8 тасида “Сўғдиёна”, 5 тасида “Динамо” ғалаба қозонган. 5 та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган.

ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.

Ёшлар лигаси баҳси 29 сентябрь куни соат 15:30 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 30 сентябрь куни 17:00 да “Сўғдиёна” стадионида бўлиб ўтади.

ЖАМОА ТЎПЎРАРЛАРИ.

“Сўғдиёна” жамоа сардори Санжар Рашидов чемпионат тўпўрарлар рўйхатида 2 ўринни эгаллаб турибди. Унинг ҳисобида 12 та гол бор. Жамоа ҳужумчиси Ихтиёр Тошпўлатов ҳисобида эса 5 та гол бор. Азамат Исроилов 2 та гол,Сардор Эминов,Сарвар Жўраев ҳисобида 1 тадан гол мавжуд.

Манба: fcsogdiana.uz
Киритилди: 22:10, 28.09.2017.
Ўқилди: 2417 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.