Кириш Регистрация
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда 5-1 Штутгарт
27/11 22:45 Штурм 1-0 Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр

Nike, Adidas, Joma... Олий лига клублари қандай экипировкалардан фойдаланишади

Баҳо:
+ | -

Замонавий футболни халқаро бренд мақомига эга спорт кийимлари тайёрлайдиган компанияларсиз тасаввур этиш қийин.

Зеро ҳозирги пайтга келиб бундай фирмалар жаҳон спортида юксак нуфузга эга саналади. Хўш, Ўзбекистон чемпионатида иштирок этувчи жамоа­лар қайси компания либосларидан фойдаланишмоқда?

Қайси бренд мамлакатимизда кўпроқ оммавий саналади? Қуйида шу ҳақда ҳикоя қиламиз. Таъкидлаш жоизки, олий лига иштирокчилари орасида энг оммабоп ва кенг тарқалган бренд - Joma саналади.

Ушбу испан фирмаси маҳсулотларидан миллий биринчилигимизда 7та жамоа фойдаланиб келмоқда. Кейинги ўринни эса немис компанияси - Adidas эгаллаб турибди.

Ҳозирда 4та жамоа айнан шу фирма экипировкалари билан таъминланган. Шунингдек, Patrick ҳамда Nike либосларидан мос равишда 2тадан жамоа фойдаланади.

Германиянинг яна бир вакили - Jako билан эса фақат битта жамоа ҳамкорлик қилиб келмоқда.

JOMA

Фирма либосларидан фойдаланадиган жамоалар: Ўзбекистон миллий термаси, «Нефтчи», «Навбаҳор», «Локомотив», «Сўғдиёна», «Олмалиқ», «Шўртан», «Металлург».

Айни пайт ўзбек жамоаларининг аксарияти Испаниянинг Joma фирмаси либосларидан фойдаланади. Ушбу компаниянинг юртимизга кириб келишида Ўзбекистон футзал терма жамоаси собиқ устози Хосе Мария Мендезнинг хизматлари беқиёсдир. Айнан ушбу мутахассиснинг саъй-ҳаракатлари туфайли 2012 йилдан Joma мамлакатимиздаги фаолиятини бошлаганди.

Дастлаб ушбу фирма либосларидан олий лига жамоалари орасида Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси фойдаланди. Кейин эса қолганлар ҳам Joma экипировкалари билан «кийинтирилди».

Мазкур компания маҳсулотлари юртимизда жуда тез оммалашди ва 2014 йилги мавсумда олий лиганинг нақ 12та жамоаси Joma билан ҳамкорликни йўлга қўйди.

Бунда айниқса, ушбу фирманинг юртимизда расмий вакиллик идораси ҳамда дўконини очгани катта аҳамият касб этди, десак хато бўлмайди.

Жорий йилда 7та клуб Joma либосларидан фойдаланмоқда. Қолаверса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам майдонга айнан Joma экипировкаларида чиқаётгани диққатга сазовор.

ADIDAS

Фирма либосларидан фойдаланадиган жамоалар: «Бухоро», «Қизилқум», «Насаф», «Пахтакор».

Дунёга машҳур бренд саналадиган Adidas билан юртимизда одатда «Пахтакор» ҳамда «Насаф» жамоалари ҳамкорлик қилиб келардилар. «Шерлар» ва «аждарлар» узоқ йиллардан буён немис ишлаб чиқарувчиси тайёрлаган экипировкаларни кийишади. Ушбу мавсумдан бошлаб «Бухоро» ҳамда «Қизилқум» ҳам техник ҳамкор сифатида айнан Adidas фирмасини маъқул кўришди. Аввалги мавсумларда бухороликлар ҳам, навоийликлар ҳам Joma либосларида майдонга чиқишарди. Бу йилдан иккала клуб ҳам Joma билан ҳамкорликни тўхтатиб, Adidas формаларини киядиган бўлишди.

PATRICK

Фирма либосларидан фойдаланадиган жамоалар: «Динамо», «Машъал».

Ўзбек клублари билан техник жиҳатдан ҳамкорлик қилувчи компаниялардан яна бири Бельгиянинг Patrick фирмаси ҳисобланади. Жаҳон бозорига секин-аста чиқиб бораётган ушбу бренд юртимизга «Машъал» жамоа­си орқали кириб келганди. 2015 йилда «газчилар» билан шартнома имзолаган Patrick фирмаси вакиллари келаси йили ҳам «Машъал» учун ўз маҳсулотларини етказиб беришлари кўзда тутилган. Жорий мавсумдан бошлаб Самарқанднинг «Динамо» клуби ҳам Patrick формаларига буюртма берди. Ўтган йили Nike либосларидан фойдаланган самарқандликлар эндиликда майдонга Patrick рамзи туширилган либосларда чиқишмоқда.

NIKE

ДАВОМИ

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 14:41, 29.09.2017.
Ўқилди: 4685 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.