Ўзбекистоннинг хаваскор ва профессионал муай тай ассоциацияси ҳамда "Богатирь" спорт клуби томонидан Тошкент вилоятида ташкил этилган муай тай WBF йуналиши буйича очиқ турнир ўз ниҳоясига етди. Ушбу мусобақа “Биз гийохвандликка қаршимиз!” шиори остида ўтказилиб, унда юртимизнинг деярли барча вилоятларидан турли ёшдаги 300 нафардан зиёд спортчи иштирок этди.
Натижаларга кўра умумжамоа хисобида биринчи ўринга 30 та олтин медал тўплай олган пойтахт спортчилари эга бўлишди. Иккинчи ўринда 15 та медаль билан Самаркандлик муай тайчилар ва учинчи ўринда 10 тадан медаль билан Наманган ва Қашқадарё спортчилари қайд этилишди.
Шунингдек, хаваскор жанглар билан бир қаторда профессионал жанглар хам ўтказилди. Унинг якуний натижаларига кўра, Тошкентнинг “Богатырь” клубидан 6 нафар, Самарқанднинг “Шахриёр” клубидан 3 нафар, Намангандан 2 нафар ҳамда Бухородан 1 нафар спортчи ғалабани қўлга киритди.