Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Олий лига. «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» ўзаро ўйинлар тарихи

Баҳо:
+1 | -

21 октябрь, шанба куни  «Қўқон-1912» Олий лиганинг 25-тури доирасида ўз майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилади. Водий дербисига оид статистик маълумотларни тақдим этамиз.

Ўзаро ўйинлар

“Қўқон-1912” ҳамда “Навбаҳор” клублари олий лигада шу кунгача 23 бор куч синашишган. 4 та учрашувда “Қўқон-1912”нинг қўли баланд келган. “Навбаҳор” 15 та ўйинда ғалаба қозонган. 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “лочинлар” томонида: 50-25. “Навбаҳор” ўзаро ўйинларда 49 очкога эга бўлган, “Қўқон-1912” эса 16 очкони қўлга киритган.

“Қўқон-1912” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

01.10. 2016 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:1
31.05.2015  «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 0:1
23.08.2003 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:2
09.11.2002 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:0
22.06.2000 «Қўқон-1912» – «Навбаҳор» 1:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида ўтказган 11 та ўйиннинг тўрттасида ғолиб чиққан. Учта беллашувда томонлар очколарни бўлиб олишган. Қолган 4 та учрашувда “Навбаҳор” сафарда уч очкони ўзиники қилган.

Ҳакамлар
21 октябрь  куни Қўқонда бўлиб ўтадиган  “Қўқон-1912” – “Навбаҳор ” учрашувини Ҳасан Рўзиев бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб борадиган бўлишди.

Ушбу ҳакам бундан олдин икки марта «Қўқон-1912» иштирокидаги ўйинни бошқарган. Ҳасан Рўзиев бошқарган ўйинларда қўқонликлар ғалаба қозонишган. “Шўртан” – “Қўқон-1912”  2-3, “Қўқон-1912” – “Бухоро” 2-1.

Олий лига, 25-тур
“Қўқон-1912” (Қўқон) – “Навбаҳор” (Наманган)
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Д. Каримов (Тошкент).
Назоратчи: И. Шарипов (Бухоро).
ПФЛ вакили: А. Фролов.

Бошланиш вақти
Мазкур учрашув шанба куни соат 15:30да “Марказий” стадионида старт олади. Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламиз.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 06:39, 19.10.2017.
Ўқилди: 2062 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик