Кириш Регистрация

Жозе Моуриньо: «Ҳимоядаги мустаҳкам ўйин – бу жиноят, аммо футболда ғалабалар шундай қўлга киритилади»

Баҳо:
+ | -

«МЮ» бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида бўлиб ўтган «Бенфика»га қарши ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Де Хеа деярли ишсиз қолди. Бугун гол ўтказиб юбормаслигимизга ишончим комил эди. Мудофаа ажойиб ўйнади. Баъзида мустаҳкам ҳимоя жиноятдек кўринади, аммо футболда ғалабалар шундай ўйин орқали қўлга киритилади.

Плей-офф йўлланмасини нақд қилишимиз учун бизга яна 1 очко, гуруҳ ғолиблигини қўлга киритиш учун битта ғалаба керак. Боз устига, ихтиёримизда 2та уй ўйини бор.

«Бенфика» дарвозабони кучли эканини билардим, бу ҳақда футболчиларни огоҳлантиргандим. Рақиб посбони ўзини эркин ҳис қилмаслиги учун бизда маълум режа бор эди, айниқса, стандартлар пайтида. Ўтказиб юборилган гол пайтида унинг омади келмади.

«Бенфика» 90 дақиқа давомида босим қила олмаслигини билардик. Улар «Ливерпуль» қилган ишни бажара олишмади. Босим ташкил қилишмаганида, улар гол ўтказиб юборишлари мумкин эди. Шундан кейин биз бироз тезликни оширдик ва гол уришга муваффақ бўлдик. Ҳужумдаги ҳаракатларимизни инобатга олганда, ҳисоб янада йирикроқ бўлиши мумкин эди», – деди Моуриньо.

Манба: sports.ru
Киритилди: 07:32, 19.10.2017.
Ўқилди: 8009 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик