Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Украинага велосипедда бориб, «Пахтакор-79»ни хотирлаб келган мухлис кечинмалари...

Баҳо:
+1 | -

«Пахтакор-79» йигитларининг олисларда қолиб кетган қабрини зиёрат қилишни анчадан буён дилга тугиб юрган эдим.

Кўп йиллар шу ҳақида ўйладим. Аммо бу ишни бошқачароқ амалга оширишни режалаштиргандим.

Ўзим журналистман, бир вақтлари радиода ишлаганман. Устоз Ахбор Имомхўжаевнинг биринчи шогирдлариданман. Шунингдек, Шоабдулла Муҳаммаджонов, Азим Алимов, марҳум устозлар Роман Турпишев, Тўлқин Илҳомов ва Талъат Обидовлар ҳам журналистика соҳасига кириб келишим ва қалам тебратиб, микрофонни қўлга олишимда йўл-йўриқ кўрсатишган.

Хуллас, эслаб қолишга арзийдиган нимадир қилишни жуда хоҳладим. Украинага шунчаки, поезд ёки самолётда бориб-келишни истамасдим.

Ниҳоят, сафарга велосипедда чиқишга қарор қилдим. «Пахтакор-79» зиёрати учун амалга оширган саёҳатимни Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда Ўзбекистон ва Украина дўстлик жамиятининг 25 йиллигига бағишладим.

ТАЙЁРГАРЛИК

Велосипедим ҳар қанча замонавий ва сифатли бўлмасин, 4 минг километр йўл босиб ўтиш осон иш эмас. Бунинг учун яхши тараддуд кўриш талаб этилади.

Ҳали амалга ошиши душвор бўлган ишни олдиндан эълон қилишни истамадим. Шунинг учун тайёргарликни ими-жимида олиб бордим.

Аввалига Тошкент кўчалари бўйлаб велосипедда сайр қилиб турдим. Бора-бора ушбу сайр­лар 100 километрлик маршга айланди.

Сирғалидан то Юнусободнинг энг чекка нуқтасигача бориб келиш билан бошланган машғулот Чирчиқ, Ғазалкент ва Олмалиқ шаҳарларига уюштирилган саёҳатга уланиб кетди.

Кейинчалик Қозоғистонга ҳам бориб келдим. Мана шу сафарлар вақтида ўзимга бўлган ишончим ҳам ошиб борди.

Бироқ жисмоний тайёргарлик ўз йўлига, бу қадар узоқ йўлга чиқишнинг бошқа жиҳатлари ҳам талайгина эди. Энг аввало, режамни амалга ошириш учун харажатлар масаласини ҳал қилиш лозим эди.

Яна тўртта давлат чегарасидан ўтиш учун кўп ҳужжат керак бўлади. Шу масалада Миллий Олимпия қўмитасига мурожаат этгандим, ушбу ташкилот молия­вий жиҳатдан бироз ёрдам берди.

Сафарни ният қилгандан буён пул жамғариб келаётган эдим. Шу билан муаммони узил-кесил ҳал қилдим.

Виза масаласида эса Украина элчихонаси ёрдам берди. У ердагилар Днепропетровскдаги Куриловка қишлоғига кетаётганимни эшитгач, ҳар қандай кўмакка тайёр эканликларини билдиришди.

Шу билан бирга Киевдаги элчихонамизга ҳам алоҳида миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар мени илиқ кутиб олиб, яқиндан амалий ёрдам кўрсатишди. Узоқ йўл юриб борган саёҳатчи учун бундай эътиборнинг аҳамияти жуда катта, албатта.

ЙЎЛ АНЖОМИ

Велосипедда йўлга чиқиш машаққатидан яхши хабардор эдим. Шу боис сафар халтасини керакли анжомлар билан тўлдирдим. Биринчи навбатда, сайёҳлар чодири сотиб олдим.

Меҳмонхона ҳамма ерда ҳам учрайвермайди. Боз устига, юрадиган йўлимда чўл-биёбон ҳам, қалин ўрмонлар ҳам бор эди. Йўлда тунайдиганлар учун эса чодирнинг ўрни беқиёс.

Шунингдек, сайёҳларнинг кичкина қозончасини сотиб олдим. У фойдаланиш учун жуда қулай, ўчоқ ҳам шартмас. Ўртасидан осиб, тагидан олов ёқаверасиз.

Бундан ташқари, махсус кўрпа-тўшак, хуллас, санайман десанг кўп нарса бор. Буларнинг барини ўзим билан бирга велосипедда олиб кетишим керак эди.

САФАР

Аслида, йўлга эртароқ чиқиб, 11 августда Куриловкага етиб боришни мақсад қилгандим. Бироқ режамни орқароққа суриб туришга тўғри келди.

Биринчидан, ёз жуда иссиқ келди ва бундай вақтда сафарга чиқиш анча таваккал бўларди. Қолаверса, кутилмаганда неварамнинг тоби қочиб қолди ва у тузалмагунга қадар бошқа ишларни четга суриб туришга тўғри келди. Ниҳоят, 11 август куни тонг-саҳарда йўлга чиқдим.

Сафарим Тошкент вақти билан соат 06:00да бошланди. Қозоғистон чегарасига тезда етиб бориб, ҳаялламай ўтиб олдим. Умуман, сафарим давомида 4та давлат чегарасидан ўтган бўлсамда, бирортасида ортиқча муаммога дуч келмадим.

Бир томондан, рус тилини яхши билишим ас­қотди, бошқа томонлама, «Пахтакор-79»ни зиёрат қилишга кетаётган сайёҳга ҳамма ҳайрихоҳ бўлиши турган гап.

ЙЎЛ

ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 13:21, 29.10.2017.
Ўқилди: 3485 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.