Кириш Регистрация

Ла Лига «ПСЖ»нинг еврокубоклардан четлатилишига эришмоқчи

Баҳо:
+ | -

Ла лига президенти Хавьер Тебас L'Équipe журналига берган интервьюсида ПСЖ устидан УЕФАга шикоят киритганини маълум қилди.

"Барселона" ҳужумчиси Неймар 222 млн. евро эвазига "ПСЖ"га трансфер қилинганидан кейин Ла лига раҳбарияти парижликлар молиявий фейр-плей қоидасини бузгани ҳақида баёнот берганди. Тебас бошчилигидаги ташкилот баёнот билан чекланиб қолмасдан, "ПСЖ" молиявий қонунбузарлик сирини очди.

Тебас 42 саҳифадан иборат шикоятни УЕФАга юборди. Ушбу ҳужжатда парижликларнинг трансфер бозорида ноқонуний хатти-ҳаракатлари кўрсатиб берилган. Жумладан, Ла лиганинг исботлашича, "ПСЖ" даромадларининг аксарият қисмини Қатарнинг сохта компанияларидан олади. Айнан ушбу компаниялар Неймарнинг трансферини молиялаштирган.

"Сўнгги йилларда "ПСЖ" ва "Манчестер Сити" трансферларга кўп пул сарфлашмоқда. Бу клублар ўзларининг реал даромадлари орқали бундай харажатларга қўл ура олмайдилар. Шу боис, улар Қатарнинг сохта ҳомийлари маблағларидан фойдаланишмоқда.

"ПСЖ" клуби "Реал", "Барселона", "Манчестер Юнайтед" ёки "Бавария"га нисбатан кўпроқ даромад топаётган бўлса, у алдамоқда. Йил охиригача УЕФАнинг жавобини кутамиз. Агар жавоб бўлмаса, у ҳолда Европа иттифоқига мурожаат қиламиз. Бу ҳам ёрдам бермаса, ҳаракатларни давом эттирамиз. "ПСЖ"да қонунбузарликлар бор экан, нима учун жамоа еврокубоклардан четлатилмаслиги керак", –дея Тебаснинг сўзларидан иқтибос келтирди L'Équipe.

Манба: football24.ua
Киритилди: 21:18, 30.10.2017.
Ўқилди: 7652 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [4907]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [4001]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3237]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3234]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3165]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [2843]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [2814]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2559]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2530]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2266]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.