Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

17 ёшли футболчи бу дунёдан эрта кетди...

Баҳо:
+ | -

Бельгиянинг “Антверпен” футбол клуби сафида фаолият олиб борадиган 17 ёшли футболчи Жоэль Лобанзо 2 ноябрь куни юрагидаги касалликлар асорати туфайли вафот этди. Бу ҳақда “Антверпен” клубининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Маълум бўлишича, 17 ёшли футболчи клубнинг кеча, 1 ноябрь куни ўтказилган навбатдаги машғулотлари вақтида ўзини ёмон ҳис этган.
 
Жоэль Лобанзо жамоа шифокорларининг текширувидан сўнг зудлик билан шифохонага етказилган.
 
Шифохонада деярли бир кун ўлим билан курашган 17 ёшли йигитча, бугун юрак фаолиятининг тўхтаб қолиши сабаб фоний дунё билан хайрлашди.
 
Оғир жудоликдан сўнг “Атверпен” клуби футболчининг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.


 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезия чемпионатида иштирок этадиган маҳаллий “Персела Ламонган” клуби дарвозабони Хойрол Худа икки футболчи билан тўқнашиб кетиши оқибатида бўйин қисмидан қаттиқ жароҳат олиб, натижада вафот этганди.

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 10:01, 03.11.2017.
Ўқилди: 5117 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.