“Тоттенхэм” ҳужумчиси Харри Кейннинг фикрича, “шпорлар” Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олади. У журналистнинг шу ҳақдаги саволига қуйидагича жавоб қайтарди: “Нега энди йўқ?! Албатта, имконимиз бор. Айни пайтда бизда гуруҳ босқичини биринчи ўринда якунлаш имкони мавжуд. Кейин эса яна олдинги интилаверамиз”, деди Кейн.