Чемпионлар Лигасининг 3-туридан кейин бир қанча ёш юлдузлар ўзларининг истеъдодларини намойиш эта олди. Аммо улар орасидан бир нечтаси дарҳақиқат жудаям иқтидорли ва уларни яқин келажакда энг яхшилар сафида кўрсак ажаб эмас. France Football нашри шулардан баъзиларига тўхталиб ўтди.
Дэвинсон Санчес (“Тоттенхем”, 21 ёш)
Жисмоний кучга эга ва тўп билан муомала қилишга моҳир бундай футболчилар кўчада юришмайди. Шу боис, “Тоттенхем” Дэвинсон Санчес учун ўз ғазнасидан 40 миллион еврони индамасдан санаб берганини тушуниш мумкин. Агарда, у ўтган йили “Аякс” таркибида Европа Лигасида ажойиб мавсумни ўтказган бўлса.
Колумбиялик марказий ҳимоячи “тақачилар” сафида бир неча ҳафта ўйнаётганига қарамай, Англиянинг энг яхши қўрғонларидан бири Алдервейрелд – Вертонген жуфтлигига янада куч бағишлади. “Боруссия Дортмунд” ва “Реал Мадрид”га қарши ўйинларда жудаям фойдали бўлди.ўтган ҳафта Премьер Лигада биринчи бор майдонга тушди ва афсуски “Манчестер Юнайтед”га имкониятни бой берди.
Дайо Упамекано (“РБ Лейпциг”, 19 ёш)
“Валансьенн”дан “Сальзбург”га деярли аноним равишда икки йил олдин кўчиб ўтганди. 2015-йилда Франция ўсмирлар терма жамоаси (U-17) билан Европа чемпиони бўлган Упамекано қадамма-қадам ривожланиб борди. “РБ Лейпциг”га шу йилнинг январида бориб қўшилган футболчи “Монако”, “Порту” ва “Бешиктош”га қарши ажойиб ўйинларини ўтказди. Франциялик иқтидор эгаси яқиндагина ...