“Стяуа” ҳужумчиси Денис Алибек Европа Лигаси доирасида кечган “Хапоэль”га қарши ўйиннинг 70-дақиқасида алмаштирилди. Ҳужумчи шундан сўнг ёмон ўйин кўрсатгани учун ўзидан қаттиқ норози бўлди ва йиғлаб юборди.
Алибек 70 дақиқа мобайнида рақиб дарвозасига икки бор зарба йўллади, аммо гол ура олмади. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.