Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Рўзиқул Бердиев: «Черан ўзимизга ҳам керак»

Баҳо:
+1 | -

Матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида жамоамиз устози Рўзиқул Саъдуллаевич иштирок этди ва ўйин ҳақидаги қуйида фикрларни билдирди.

"Рақибимиз бугунги ўйинга қандай тактика қўллашини олдиндан билардик. Уларнинг асосан ҳимояланиб, тезкор қарши ҳужумлар уюштиришларини кутгандик. Шундай ҳам бўлди. “Металлург” жамоасида тезкор ҳужумчилар бор. Биз шуларни ҳисобга олиб тайёргарлик кўрган эдик. Футболчиларимиз бугун кўрсатмаларимизни яхши бажаришди. Бугун, шунингдек, футболчиларимиз майдонда эркинроқ ва мазмунли ўйин намойиш этишди.

Черанга таклиф бўлаяпти? Албатта бу табиий ҳол, бизнинг футболчиларимизга доим қизиқиш катта бўлади. Черан ўзимизга ҳам керак, у билан ҳали бир йиллик шартномамиз бор. Асосий мақсадимиз етакчи ўйинчиларимизни жамоада олиб қолиш. Бу олдимизда турган долзарб мақсад. Бу ҳақда клубимиз раҳбариятига ҳам айтаман, албатта. Чунки бу жамоамизнинг кейинги фаолияти учун ҳам жуда зарур.

Стандарт вазиятлардан фойдаланмаслик ҳақида. Афсуски бу бизнинг камчилигимиз. Ўтган ўйинда ҳам, бугун ҳам кўплаб стандарт вазиятлардан фойдалана олмадик. Бундай вазиятлардан фойдалана олиш — рақиб режасини бузади. Бу камчилик устида ишлаймиз.

Бугун захира дарвозабон сифатида Ғолиб Ғайбуллаевни қайдномага киритдик. Бунга мажбур бўлганимиз сабаби, қуйи лигада ўйнайдиган ва ўринбосарларимиз сафида ўйнайдиган дарвозабонларимиз дисквалификациялар туфайли бизга ёрдам бера олишмасди. Қолаверса, яна бир дарвозабонимиз Умид Эргашев ёшлар терма жамоасига жалб этилгани бўлди", - деди Бердиев.

Манба: fcnasaf.uz
Киритилди: 22:43, 04.11.2017.
Ўқилди: 8575 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.