Марио Балотелли “Ницца” — “Дижон” ўйинининг асосий қаҳрамонига айланди.
Дастлаб у пенальтидан ҳисобни очди. Сўнг эса рақиб футболчисига тўпни олдириб қўйгач, орқадан унинг оёғига тепиб йиқитди ва 89-дақиқада майдондан четлатилди. Майдонни тарк этган Балотелли эса йўл-йўлакай мураббийлар штаби аъзоларидан бирининг бошига тасодифан уриб юборди.