Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Хавьер Маскерано терма жамоанинг Россиядаги мундиалдаги иштироки ҳақида гапирди.
“Ўйлашимча, биз жаҳон чемпионатига саралаш босқичида етарлича сабоқ олдик. Энди ўйинни кучайтириб, Россияда ғолиб бўлишимиз лозим. Месси ва терма жамоанинг ҳозирги авлоди учун бу охирги имконият”, деди Маскерано.