"Порту" посбони Икер Касильяс 2017 йилги якуни бўйича Golden Foot совринини қўлга киритди, дея хабар беради Marca.
Ушбу ҳалқаро мукофот ҳар йили 28 ёшдан катта футболчиларга жамоавий ва шахсий ютуқлари учун бериб борилади.
36 ёшли посбон соврин учун курашда Криштиану Роналду, Лионель Месси, Тьягу Силву, Андреа Пирло, Мануэля Нойер, Серхио Рамос, Арьен Роббен, Луис Суарес ва Яя Турени ортда қолдирди.
Таъкидлаш лозим, Касильяс Golden Foot совринига эришган иккинчи дарвозабон бўлди. 2016 йилда ушбу мукофотга "Ювентус" посбони Жанлуижи Буффон лойиқ топилган эди.
Аввалроқ бу мукофотни Дидье Дрогба, Райан Гиггз, Франческо Тотти, Роналдиньо, Златан Ибраҳимович ,Андрес Иньеста, Самуэль Это’О, Алессандро Дель Пьеро, Андрей Шевченко, Павел Недвед, Роберто Баджо, Роналдо каби футболчилар қўлга киритган.