“ПСЖ” клуби Унаи Эмерининг ўрнига бошқа номзодлар қидирмоқда.
Гап шундаки, агар “ПСЖ” Чемпионлар лигасининг камида ярим финалига чиқа олмаса, Эмери истеъфога чиқарилади. Айни пайтда Париж клуби “Челси” устози Антони Конте вариантида тўхталди. Конте мавсум якунида Лондон клубидан кетиши мумкин.