Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Альваро Мората «ПСЖ» футболчиси Неймарнинг мадридликлар сафига ўтиши борасида фикр билдирди.
«Ўйлайманки, унинг ўтмишидан келиб чиқадиган бўлсак, бу иш қийин бўлади. Аммо биз Мадридда уддалаб бўлмас ишнинг ўзи йўқлигини гувоҳи бўлганмиз», — дейди Мората.
Неймар 2013-2017 йиллар мобайнида «Барселона» шарафини ҳимоя қилган ва ортда қолган ёзда «ПСЖ» аъзосига айланганди.