Кириш Регистрация

Нокаутчи боксчимиз яна муддатидан олдин ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Профессионал боксда кетма-кет ғалабалар сериясини қайд этиб келаётган нокаутчи боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев бугун тонгда АҚШнинг Нью-Йорк шахрида ўзининг навбатдаги жангини ўтказди. 

АҚШда ўзининг илк жангини ўтказган Шоҳжаҳон мезбон боксчи Маркес Хауторнга қарши рингга кўтарилди. 26 ёшли бу боксчи шу кунгача 12 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 5 тасида ғалабага эришган эди.

Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган спорт устаси ҳисобланадиган Шоҳжаҳон Эргашев эса барча жангларида рақибларини нокаутга учратганди. Ҳамюртимиз бугун ҳам шу анъанасини давом эттирди. Шоҳжаҳон иккинчи раунддаёқ америкалик боксчини нокаутга учратиб, АҚШ заминидаги илк жангида чиройли ғалабага эришди. 

Бу унинг фаолиятидаги 11-ғалабаси бўлди.

Эслатиб ўтамиз, боксчимиз бунгача 10та жанг ўтказиб, барчасини нокаут билан якунлаган.

Манба: www.uzreport.uz
Киритилди: 16:06, 12.11.2017.
Ўқилди: 4949 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.