“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски сочини оқ рангга бўятди ва Жастин Бибернинг стилига ўхшатди. Бу ҳақда у инстаграмдаги саҳифасида эълон қилди. Футболчи бу ишини “Инсонга доим ўзгаришлар керак”, дея изоҳлади.
Мухлислар энди Левандовскини шанба куни “Аугсбург”га қарши ўйинда худди шу ҳолатда кўришади.
