Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Баҳодир Пардаев: «Керак бўлса, пулларимни оламан»

Баҳо:
+ | -

Жанубий Кореянинг K League Challenge дивизионида мавсум якунланди.  Хабарингиз бор, ушбу лигада ўзбекистонлик икки футболчи - Баҳодир Пардаев ва Баҳодир Насимов бир мавсум мобайнида фаолият олиб боришди.

Якунда Пардаев тўп сурган «Бучеон 1995» жамоаси бешинчи, Насимовнинг «Ансан Гринерс» клуби эса 10та жамоа қатнашган лигада 9-ўрин билан кифояланди. «Бучеон 1995» 36та учрашувда 52 очко жамғарди.

Клубни 3-ўриндан бор-йўғи 3 очко ажратиб қолди. Ҳужумчимиз мавсум бошида Корея клуби билан бир йиллик шартнома имзолаганди.

Келишув муддати якунлангач, Баҳодир Тошкентга қайтиб келди. Биз Пардаев билан учрашиб, ундан K League Challenge таассуротлари юзасидан интервью олдик.

- Баҳодир, K League Challenge чемпионати якунланди. Назаримизда таассуротлар сиз учун унчалик ҳам қониқарли бўлмади, тўғрими?

- Йўқ, нега энди?! Ушбу мамлакат чемпионатидаги иштироким ўзим учун жуда ҳам яхши таассуротлар билан эсда қолди. Фақат ўйин амалиёти борасида бироз кўнглим тўлмади.

- Таассуротнинг ижобий томони нимада бўлди?

- Биринчи навбатда, Жанубий Кореяда дўстлар орттирдим. Маҳаллий аҳоли билан яқиндан танишдим. Ўзим учун кўплаб янги тактик усулларни ўзлаштирдим. У ерда машғулотлар ранг-баранг услубда олиб борилар экан. Шу томонлама ютдим, деб ўйлайман.

- Ўйин амалиётининг камлиги нима билан боғлиқ бўлди?

- Авваламбор, тил масаласида қийналдим. Инглизчада сўзлашадиганлар деярли йўқ, деса ҳам бўлади. Иккинчидан, мавсум ўртасида клуб раҳбариятида ўзгариш рўй берди.

Табиийки, янги мутасаддилар кўп нарсаларга ўзгартириш киритишди. Учинчидан, агентим ва бош мураббий ўртасида келишмовчилик юзага келди. Мана шу сабаблар мунтазам ўйин амалиётига эга бўлишимга тўсқинлик қилди.

- Балки, жамоангизнинг ҳужум чизиғида рақобат кучли бўлгандир? Уларга айнан шу томондан ютқазгандирсиз?

- Тўғриси, ҳужум чизиғида ўйнаётган жамоадошларимнинг ҳеч бири маҳорат бобида мендан устун эмасди. Қолаверса, рақобатдан ҳеч қачон қўрқмаганман.

Бу ерда умуман бошқа масала бўлган. Юқорида айтганимдек, ҳамма гап бош мураббийда. Қолаверса, клуб раҳбариятининг ўзгаргани ҳам салбий таъсирини ўтказмай қолмади.

- Демак, Ж.Кореяга йўл олганингиз нотўғри қарор бўлмаган?

- Худди шундай. Мен учун Жанубий Корея чемпионатида тўп суриш қизиқ эди ва буни амалда синаб кўрдим. Ҳар қандай ҳолатда ҳам қароримдан афсусланмайман.

- Сўнгги суҳбатимизда маошни олиш борасида муаммо бўляпти, дегандингиз. Бу масала ўз ечимини топдими? ДАВОМИ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:09, 23.11.2017.
Ўқилди: 4128 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.