Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Марат Бикмаев: «Игнатий Нестеров 70та «сникерс» ютқазди»

Баҳо:
+ | -

«Локомотив» қаторасига иккинчи марта Ўзбекистон чемпионига айланди. Эътиборли томони, «темирйўлчилар бу сафар олтин медални 8 очколик фарқ билан расмийлаштиришди. Олдинда ҳали кубок финали ҳам бор.

Демак, Мирко Йеличич|Андрей Микляев шогирдларида бу йил ҳам «олтин дубль» қайд этиш имконияти бор. Табиийки, жамоа ҳозирда бор эътиборини мавсумнинг сўнгги учрашувига қаратмоқда.

«Локо»нинг чемпионатдаги зафарига энг катта ҳиссани Марат Бикмаев қўшди, дейиш мумкин.

27та гол билан бош тўпурарга аталган совринга эга чиққан тажрибали ҳужумчи шунинг баробарида фаолиятидаги рекорд кўрсаткичга эришди.

Хуллас, «Бунёдкор»га қарши кечган ва янги-эски чемпионнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган 30-тур учрашувидан сўнг айнан Бикмаевни суҳбатга чорладик.

- Марат, аввало, чемпионлик билан табриклаймиз. Чиройли якун - дербида «Бунёдкор»ни мағлуб этдинглар. Ўйин ҳақида қисқача фикрингиз...

- Табрик учун раҳмат. Ўйинга келсак, икки жамоа ҳам ўз олдига ғалаба қозониш вазифасини қўйганди. Ҳа, натижа турнир жадвалига ҳеч қандай таъсир ўтказмасди, шунга қарамай, вазифа ўзгаришсиз қолди.

Хусусан, биз мухлисларимиз кўз ўнгидаги сўнгги учрашувда 3 очко олиш илинжида майдонга тушдик. Босим йўқлиги учунми, 5та гол урилди. Агар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилинганида, бундай сермаҳсуллик кузатилмасди.

Бошқа томондан қарасак, икки жамоани олдинда кубок финали кутяпти. Буни ҳам ҳеч ким эсдан чиқармади. Умуман, финал олдидан ғалаба қозонганимиз яхши бўлди - бу руҳий тетиклик бағишлайди.

- Асосий таркибнинг айрим футболчилари захирада қолишди. Бу финал олдидан уларга дам олиш имкониятини бериш билан боғлиқми ёки карталарни тўлиқ очмаслик?

- Жамоамизда 23 нафар футболчининг бари асосий таркибда тушишга лойиқ. Лекин битта ўйинда ҳаммага имкон беришнинг иложи йўқ.

Турнир нуқтаи назаридан катта аҳамият касб этмайдиган учрашув бўлгани учун мураббийлар ўйин амалиёти кам футболчиларга ишонч билдиришди.

Зеро, одатда бундай футболчиларда ўйинга ташналик даражаси юқори бўлади. Тўғри, яна бир жиҳат кубок финалига боғлиқ. Яъни айрим йигитларга бўлажак тўқнашув сабаб дам берилди.

- «Локо» ўтган йилгига нисбатан чемпионликни осонроқ қўлга киритгандек таассурот уйғотди. Бу фикрга қўшиласизми?

- Тўғриси, менинг бу борадаги фикрим бошқача. Ҳаттоки, биринчи даврада «Обод»ни 7:1 ҳисобида енгганимизда ҳам, анча тер тўкишимизга тўғри келганди.

Четдан қараганда, барчаси осон кечгандек туюлади. Аслида эса бундай эмас. Ахир чемпион бўлишдан кўра, бу мақомни ҳимоя қилиш қийинроқ саналади. Буни амалда ҳам кўрдик.

- Лекин яқин таъқибчини 8 очко ортда қолдирдинглар. Хусусан, чемпионлик учун курашда «интрига» унча сезилгани йўқ.

- Эсланг, сўнгги турларда «Насаф» билан ўртамизда 5 очколик фарқ юзага келганди. Агар Самарқандда «Динамо»га ютқазиб қўйганимиздами, чемпионлик масаласи хавф остида қоларди.

Хуллас, 29-тур якунида «олтин»ни нақд қилиб қўймаганимизда, балки ҳозир бу мавзуда суҳбатлашиб ўтирмасмидик...?

- 27та гол уриб, чемпионат тўпурари бўлдингиз. Мавсум бошланиши олдидан шундай самарадорлик ҳақида ўйлаганмидингиз?

- Асло. Шунча гол уришни хаёлимга ҳам келтирмагандим. Чунки бунгача соф ҳужумчи сифатида ўйнамагандим. Фақат Темурхўжа Абдухолиқов кетгач, мураббий мени ҳужумга қўя бошлади. 

- «Қўқон-1912» дарвозасига киритилган тўп аввалига автогол сифатида қайд этилди, кейинчалик сизнинг ҳисобингизга ёзилди. Бу ҳақда нима дейсиз?

- Тўпурарлар рўйхатига қараганимда,  26та гол ёзишганди, кейин 27та бўлиб қолди. Ҳайрон бўлгандим. Умуман, Қўқонда урилган гол ҳисобимга ёзилганини энди эшитдим. 

- 27та гол - бу сиз учун рекорд.

- Ҳа, ҳеч қачон бунча кўп гол урмагандим. Эсимда, 2003 йили «Пахтакор» сафида 15та голга муаллифлик қилгандим. Ўшанда ҳам 9тасини чемпионат, қолганини кубок баҳсларида нишонлаганман.

Яна бир мавсум «Алания» клубида рақиблар дарвозасини 14 марта нишонга олганман. Энди эса ҳисобимда роппа-роса 30та гол йиғилибди, ҳозирча (кулади). Шундан 3таси кубок ўйинларига тўғри келади.

- 11 метрли жарима зарбасини амалга оширишга ёндашувингиз қандай - фақат гол уришга ишонганингизда «нуқта»га яқинлашасизми ёки...? ДАВОМИ

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:19, 28.11.2017.
Ўқилди: 4978 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.