Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо - Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия

Бир вақтлар «Манчестер Юнайтед» катта хато қилган

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” жамоасининг собиқ футболчиси ва мураббийси Райан Гиггзнинг айтишига кўра, у раҳбариятга ҳали машҳур бўлмасидан олдин Габриэл Жезус ва Килиан Мбаппелар билан шартнома имзолаш кераклигини айтган.

“Уч йил олдин Габриэл Жезуснинг ўйинини кўргандим. Шунингдек, Мбаппени доимий кузатиб борардим. Уларнинг баҳсларига скаутлар билан борганимизда, фақатгина бир гап бўлганди: “Уларни олиш керак”.

Ўша вақтларда бу икки футболчини тезроқ сотиб олиш ёки ижарада фойдаланишни тавсия қилгандим. Уларнинг трансфер нархлари узоғи билан 5 млн фунт бўлиши мумкин эди. Бироқ ўша вақтларда кадрлар билан ишлашда катта хатога йўл қўйганмиз”, - дейди Гиггз.

Жезус 2017 йилнинг январида “Палмейрас”дан “Манчестер Сити”га ўтганди. У бу мавсумда 16 ўйинда 8 гол уриб, 3 самарали пас беришга эришган.

Мбаппе шу йилнинг ёзида “Монако”дан ПСЖ аъзосига айланди. Килиан бу мавсумдаги 14 баҳсда 8 тадан гол уриб, шунча голга ассистентлик қилган.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 18:49, 22.12.2017.
Ўқилди: 8453 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.