Бугунги учрашувдан сўнг жамоамизнинг етакчи ўйинчиларидан бўлган, Акмал Шораҳмедовни ҳам суҳбатга тортдик.
-Бизга бугунги ўйин жисмоний ҳолатимизни яхшилашга кўмак берди. Терма жамоамизга эса ўйин маҳоратини оширишга ёрдам берди деб, ўйлайман. Терма жамоамиз вакиллари бизга нисбатан ҳозирги пайтда кўпроқ ўйин амалиётига эга эканликларини кўрсатишди. Ўзингизга маълум, таътилдан сўнг эндигина жисмоний тайёргарликни бошладик. Аксарият ўйинчиларимиз биринчи югуришдан сўнг, бугун майдонга тушишди. Ўйинда ҳам бу аксини кўрсатди. Умуман олганда бундай ўйинлар терма жамоамиз футболчиларига ўзига бўлган ишончни ортиради. Бундай учрашувларда ҳисоб ҳеч нарсани англатмайди.
Укаларимиз тайёргарликни асло тўхтатмасликлари керак. Яқинда улар Таиландда бўлган халқаро турнирда ғолибликни қўлга киритишди. Буни улар тезда унутишлари шарт. Халқаро турнир билан Осиё чемпионати ўртасида катта фарқ бор. Чемпионатда ҳеч қандай эксприментга (тажрибага) ўрин йўқ. Балки ҳар бир учрашув фақат натижа учун ўйналади.
Албатта биз бу йигитлардан ижобий натижа кутишга хақлимиз ва бўлажак чемпионатда уларга омадлар тилаймиз.