Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Супер Лиганинг барча ўйинлари жонли кўрсатилиши мумкин. ЎФФ Sport-TV ва UzReport билан келишувга эришган

Баҳо:
+ | -

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов «Газета.uz» нашри билан суҳбатда телетрансляциялар масаласига ойдинлик киритиб ўтди. Унинг айтишича, 2018 йилдан бошлаб Супер Лиганинг барча ўйинлари тўғридан-тўғри намойиш қилиниши ҳам мумкин.

 

Федерацияга келганимда, жонли эфирлар деярли тўхтаган вақти эди. Ҳозир биз Sport-TV ҳамда UzReport билан ишлаб, ўйинларни ёритиш учун минмум 6+1 камералардан фойдаланмоқчимиз. Чунки вазият фақатгина бурчакдан кўрсатиб берилса, уни нотўғри талқин қилса бўлади. Энди эса ҳакамлар қандай қарорлар чиқараётганини аниқроқ билиб олиш имконига эга бўламиз. Бунга янги мавсумданоқ улгурмоқчимиз. Режамиз бўйича, Супер Лиганинг ҳар бир ўйини тўғридан-тўғри трансляция бўлиши керак.

Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти

Аҳмаджонов келаси мавсумдан бошлаб футбол учрашувлари 18:00 дан эрта бошланмаслиги масаласига ҳам тўхталди.

 

Биз Ўзбекистон Кубогининг финал ўйинини 15:00 га тайин қилгандик. Чунки чипталарни бепул қилиб қўйдик, истаган одам финалга ташриф буюриши учун имконият яратдик. Шунингдек, кечга томон ҳавонинг кескин совиб кетишини ҳам инобатга олдик.

Янги мавсумдан эса ўйинлар 18:00 дан кейин бошланади. Мухлислар ўз жамоаси иштирокидаги ўйинни ишдан чиқиб бемалол кўра олсин.

Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти

Бунгача ФИФА ҳамда ОФК каби ташкилотлар Ўзбекистон футболи учун маблағ ажратгани борасида хабар берилганди. ЎФФ бу пулларни қандай мақсадларда сарфламоқда?

 

Ҳозир биз ФИФА ва ОФКдан пул олдик. Бу маблағни U16 ва U19 термаларининг йиғинлари, мураббий ва мутахассислар ойлиги учун сарф этмоқдамиз. Айни ҳолатда маҳаллий ҳомийларимиз йўқ. Шунинг учун ҳам бир қатор йирик компаниялар билан 2018 йил бўйича ҳамкорлик масаласида ишламоқдамиз. Бу ҳақда албатта хабар берамиз.

Яқин вақт ичида Mercedes-Benz компаниясидан ФИФАнинг пулига минивен ва миллий терма жамоа учун 50 ўринли автобус сотиб олиш масаласиси ҳал этилади.

Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:23, 26.12.2017.
Ўқилди: 7803 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.