Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Насаф» таркибида яна бир футболчи пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

Аввал хабар берганимиздек, бугун “аждарлар” Тошкентда “Сўғдиёна” жамоаси билан назорат учрашувида майдонга тушди.

Назорат учрашуви ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтди. Учрашувда футболчиларимиз рақиб дарқозасига учта гол уриб, ғалаба қозонишди.

Учрашувдаги голларга Драган Черан (2та) ва яқинда жамоамиз сафига қўшилган Санжар Рашидовлар муаллифлик қилишди.

Учрашувда 20 нафар футболчиларимиз майдонга тушишди.

Бугун сафимизга яна бир янги футболчи қўшилди. Янги футболчи, аввал Бекободнинг “Металлург” жамоасида тўп сурган ўнг қанот ҳимоячиси Мирғиёс Сулаймоновдир. Мирғиёс Сулаймонов бугунги учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди. Бу футболчи ҳам жамоамизнинг хориж йиғинида иштирок этади.

Янги футболчи ҳақида қисқача маълумот.

Исми шарифи: Мирғиёс Сулаймонов

Туғилган санаси: 02.01.1991 йил (27 ёш)

Амплуаси: ҳимоячи

Клуби: “Металлург” (Бекобод)

Қуйида бугунги назорат учрашувида майдонга тушган футболчилар билан танишинг.

Назорат учрашуви

“Насаф” (Қарши) – “Сўғдиёна” (Жиззах) 3:0 (1:0)

08.01.2018. ТТЙМИ стадиони. 15:00

Голлар: Драган Черан, 38’-1:0, 66-2:0, Санжар Рашидов (пен.), 88’-3:0

“Насаф”: Санжар Қувватов, Муроджон Тошматов (Шерзод Насруллаев 67), Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан (Илҳомжон Алижонов 81), Мирғиёс Сулаймонов, Ислом Кенжабоев (Жасур Ҳасанов 46), Шароф Муҳитдинов (Нажмиддин Нормуродов 46), Дилшод Сайитов (Акмал Мозговой 75), Драган Черан (Дилшод Хушбаков 81), Жаҳонгир Алиев (Худоёрхон Сағдуллаев 67), Ислом Рашидхонов (Санжар Рашидов 46).

Жамоамиз эртага эрталаб Тошкентдан Туркияга жўнаб кетишади. Хориж йиғини Туркиянинг Белек шаҳрида бўлиб ўтади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 18:50, 08.01.2018.
Ўқилди: 9675 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.