"Эвертон" хўжайини Фарҳод Моширий ҳужумчи Ромелу Лукакунинг нима учун жамоани тарк этганини маълум қилди.
Футболчи ливерпулликлар билан шартномасини узайтирмади ва ўтган йилнинг ёзида "МЮ"га ўтиб кетди.
"Уни сақлаб қолиш учун икки йил кетказдим. Мен доим унинг агенти, онаси ва оиласи билан муомалада бўлдим Уни бир йил сақлай олдим. Ўтган йилда бошқа барча таклифлардан яхшироқ таклиф қилдик, аммо у қолишни истамади.
Уни сақлаб қолиш учун ҳамма нарса қилдик. Агар унга қандай шароит таклиф қилганимизни айтсам ишонмайсиз. Биз унга "Челси"дан кўра, яхшироқ шартнома таклиф қилдик, унинг агенти шартномани узайтиришга тайёр эди.
Аммо Лукаку йиғилишлар хонасидалигида онаси қўнғироқ қилиб, Африкага зиёратга боргани ва вуду унинг "Челси"га ўтса яхши бўлишини айтганини маълум қилди.
Натиада ҳамма ҳаракатларим бесамар кетди, дун1ё баъзан адолатсиз. Ҳозир Ромелунинг нархи 120 миллион фунтга чиққан бўларди ва бу биз учун молиявий йўқотиш. Муаммо шундаки, у хаёлида бизни тарк этиб бўлган эди", - дейди Моширий.