“Бавария” клубининг собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти “Арсенал”ни бошқариши мумкин.
Англияликлар мавсум якунида жамоанинг ҳозирги мураббийи Арсен Венгер билан шартномани бекор қилишни режалаштиришган. Бу ҳақда Corriere dello Sport нашри хабар берди.
Манбада ёзилишича, Карло Анчелотти ушбу таклифга розилигини бериб бўлган. 58 ёшли мутахассис бундан аввал “Челси”да ишлаган бўлиб, “Арсенал”да йилига мукофотларсиз 10 миллион фунт этиб белгиланади.