Кириш Регистрация
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 18:00 Қизилқум 1-1 Нефтчи
06/05 21:00 Салернитана 1-2 Аталанта
06/05 23:45 Удинезе 1-1 Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

Умид Аҳмаджонов: Журналист биз кўрмаётган жиҳатларни кўриб туради. Биз бир ёқадан бош чиқаришимиз керак

Баҳо:
+ | -

Фарғонага ташриф буюрган ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов нафақат вилоят футболи раҳбарлари билан, балки ОАВ вакиллари билан ҳам учрашди.

Учрашув давомида Аҳмаджонов футболни ривожлантириш масаласида журналистлардан ҳам ўз ёрдамларини аямасликни сўради. Мамлакат футболидаги айрим иллатларга қарши курашда ЎФФ ОАВ ёрдамига муҳтож экани айтилди.

Энди мураббийларнинг ўзбошимчалиги, футболчилар ёшини кичиклаштириш, келишилган ўйинлар каби иллатлар бўлмаслиги керак. Булар билан биз фақатгина ўз оёғимизга болта уришдан бошқа ҳеч нарсага эришмаймиз.

Кўряпмиз, футболчиларни четга сотишда ҳам ўз манфаатидан воз кеча олмай, мамлакат футболига қанча зарар келтирган инсонларни. Улар фақат ўзини ўйлаган, нафсини халқникидан, манфаатини футболникидан устун қўйган. Уларнинг фаолияти ўрганиб чиқилади ва прократурага тақдим этилади.

Шундан сўнг ЎФФ вакиллари Фарғонадаги футболга ихтисослашган мактаб-интернетлардаги айрим камчиликлар ҳақида тўхталган. Унда айтилишича, болалар сонининг меъёридан кўп экани, иш олдинга силжиши учун ҳалал бериши мумкин. Яъни, бир мураббий 30—35 нафар болани назорат қила олмайди. Оқибатда эса сифат камайиб кетади.

Бизга таниш-билишларнинг фарзанди, фалончининг ўғли ёки жияни керак эмас. Биз ҳақиқий истеъдодларнинг қадрига етишимиз шарт. Бунда сонга ишлаш ярамайди, сифат доим биринчи ўринда бўлсин. 30 нафар болани беиз югуртирмай, 20 нафар таланти борлари билан жиддий ишлаш керак.

Коллеж майдони ҳашар йўли билан қурилган экан, спорт зали талаб даражасида эмас. Биз вилояти ҳокими билан гаплашдик, улар ҳамма шароитни тўғрилаб беришга ваъда бердилар. Шундай экан, сифат ҳақида ўйлашимиз лозим.

ЎФФ раҳбари мактаб-интернатларга, академияларга қабул жараёнидаги шаффофликни таъминлашда ОАВ вакилларидан ёрдам сўраган.

Иложи бўлса, қабул вақтида ҳаммангиз келинг. Мен ўзим ҳам келаман, ҳар бир қабул жараёнида ЎФФ вакиллари бўлади. Ким келяпти, қандай қабул қилишяпти, нималарни ўзлаштиришяпти — ҳамма кўриши керак. Мана шундай эътибордан кейин ҳам кўрайликчи, ким таниш-билишини футболга тиқиштириб, яна кимлар коррупцияга қўл ураркин.

Энди бу каби масалаларни фақатгина битта вилоят ёки шаҳарнинг ўзи ҳал қилмайди. Фарғонадаги қабулга Жиззахдан келади, Жиззахнинг ўзига Намангандан боради. Холислик бўлсин.

Умид Аҳмаджонов федерация томонидан чиқарилган қарор нотўғри бўлса, уни тўғрилашга тайёр экани ҳақида айтиб ўтди.

Журналист биз кўрмаётган ёки сезмаётган жиҳатларни кўраётган бўлиши мумкин. Бу албатта яхши. Марҳамат, таклифларини беринг, бизга ҳам четдагиларнинг фикри қизиқ. Танқидлар ўринли бўлса, улар ҳам ўрганиб чиқилади.

Аммо ҳамма нарсага фақат тироноқ остидан қараб, мухлисларни янада безиллатиб қўйиш тўғри бўлмаса керак. Агар биз чиқараётган қарор нотўғри бўлса, мухлисларни қайтариш учун, футболни ривожлантириш учун ундан воз кечишга ҳам тайёрмиз. Бир ёқадан бош чиқариб ишласак бўлгани.

Умид Аҳмаджонов, ЎФФ президенти

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 10:17, 17.01.2018.
Ўқилди: 2653 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.