Лондонинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте Англия кубокида “Норвич”га қарши ўйиндан сўнг ҳакамлар ишидан норози эканлигини айтди.
“Видео такрорга мурожат қилсак, бу вазият аниқ пенальтига тортарди. Мората ва Виллианга ҳам нотўғри қарор чиқарилди. Бош хакам видеоассистентдан эшитди ва ўйинни яна давом эттирди.
Агарда биз бу тизимдан фойдаланадиган бўлсак, видео ассисентдан қарор чиқаришга шошилмасликни сўрардим.
Видео такрорни кузатувчи ходим вазиятдан шубҳаланаётган бўлса, унда бош ҳакамни таклиф қилиши керак.
Чунки ўйин тизгини ҳакамга боғлиқ. Менимча хатони бош ҳакам қилмади. Ҳамма гап видео ассистентда”, - деди Конте.
Маълумот учун, “Челси” “Норвич” ўйинини Грэм Скотт бошқарди.