Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Паулиньо бугун бўлиб ўтган “Эспаньол”га қарш учрашувда жароҳат олганди.
Маълумотларга кўра, футболчининг оёғ бармоғида кичик жароҳат пайдо бўлган. Эндиликда Паулиньо якшанба куни “Бетис”га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Унинг қанча муддатга сафдан чиққани ҳақида ҳозирча тўлиқ маълумотлар йўқ. Лекин жароҳат жиддий бўлиб чиқадиган бўлса, Паулиньо камида уч ҳафтага сафдан чиқади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” лазаретида Дембеле, Иньеста, Маскерано, Коутиньо каби футболчилар борлиги ҳақида айтиб ўтгандик.