Мамлакатимизнинг амалдаги бронза медали совриндори «Пахтакор» Тур-киядаги йиғин орқали ОЧЛ «плей-офф»идан ўрин олган учрашувга муносиб тарзда тайёргарлик кўришда давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «шерлар» 30 январь куни Дохадаги «Тани Бин Жассим» стадионида Қатарнинг «Ал-Гарафа» клуби меҳмони бўлишади.
Ўз вақтида «Насаф» жамоасидаги ўйинлари орқали мухлислар меҳрини қозонган, айни пайт «Пахтакор» либосида тўп сураётган ҳимоячи Шерзод Аъзамов биз билан суҳбатда янги мавсум тараддуди ҳамда 30 январь оқшомида ўтказиладиган ўйин арафасидаги фикрларини баён этди.
- Шерзод, «Пахтакор»нинг Туркиядаги йиғини қандай давом этяпти? Машғулотларда янгиликлар борми?
- Асосий янгилик - сафимизга янги келиб қўшилган футболчилар билан шуғулланяпмиз. Бошқа катта ўзгариш йўқ.
- Янги футболчилар жамоа ўйинига мослаша олишяптими?
- Жуда тез мослашишди. Чунки таркибимизга қўшилган ўйинчилар ёш эмас. Тажрибали бўлишгани учун бош мураббий талаб қилган нарсаларни тезда ўзлаштириб олишяпти.
- Бугун (суҳбат 15 январь куни уюштирилган, - муаллиф) йиғин доирасидаги учинчи назорат ўйинида Албаниянинг «Партизани» клуби мағлуб этилди. Шу кунгача ўтказилган ўртоқлик учрашувлари ҳақида нима дея оласиз?
- Жисмоний ҳолатни тиклашга эътибор қаратган мураббий ўз ғоясини тушунтиришга интиляпти. Биз эса топшириқларни бажаришга ҳаракат қиляпмиз. Бу ўйинлар орқали ОЧЛ «плей-офф» учрашувига тайёргарлик кўряпмиз.
- Машғулот ва назорат ўйинлари билан параллель равишда «Ал-Гарафа» клубини ўрганиш жараёни ҳам давом этяптими? Қатар клубининг кучли жиҳатлари нимада?
- Ҳали бу жамоа иштирокидаги ўйинларни кўрмадик. Лекин мураббийлар рақибни ўрганиб чиқишмоқда. Машғулот жараёнида «Ал-Гарафа»нинг кучли ва аксинча, заиф томонлари бўйича ишлаяпмиз.
- Жамоа таркибига Уэсли Снейдер келиб қўшиди. Бу «Ал-Гарафа»нинг сезиларли даражада кучайишига сабаб бўладими? Мазкур трансфер сизларни хавотирга солмаяптими?
- Йўқ, бундан ташвишланаётганимиз йўқ. Чунки, «Пахтакор» футболчилари Снейдердан кўра кучлироқ ўйинчиларга қарши майдонга тушишган. Жамоада бир-икки футболчи кўп нарсани ҳал қилмайди. Майдонда ҳар икки клуб таркибида ҳам 11 нафардан футболчи ўйнайди. Бир кишига эътибор берсак, қолганлар хавф туғдиради. Шу сабабдан ҳам бутун жамоани инобатга олишимиз керак.
- «Плей-офф»нинг ягона ўйиндан иборат экани, бу учрашувнинг Қатарда ўтказилиши «Пахтакор»нинг имкониятларини бироз чегараламайдими?
- Ҳозир вазият шундай, яъни ортга йўл йўқ. Биз ўйинга тайёрмиз, қолганини вақт кўрсатади. Майдонга ғалаба илинжида тушамиз ва сўнгги дақиқаларгача кураш олиб борамиз.
- «Пахтакор» иккинчи «Насаф»га айланиб улгурди, ҳисоби. Собиқ жамоадошларингиз янги муҳитга мослашишда муаммо сезишмаяптими?
- Мен «Пахтакор» иккинчи «Насаф»га айланди, деб ўйламайман. Катта футболда тобланган футболчилар муаммога дуч келишмайди. Ҳақиқий профессионал майдон танламаслиги керак.
- Жамоа сафига келиб қўшилганингизга ярим йилдан ошди. Ортга назар ташлаб, хулосаларингиз қандай бўляпти?
- «Пахтакор»га ўтиш мен учун катта синов эди. Ўзимни янги жамоада синаб кўришни мақсад қилгандим ва ўша пайтда қабул қилган қароримдан афсусланмайман. «Пахтакор» - ўзбек футболи тарихида ёрқин из қолдирган буюк жамоа.
- Бу йилги кучли рақобатга ҳам тайёрмисиз?
- Исталган спорт турини олинг, у рақобатдан холи эмас. Рақобат бўлмаса, ҳеч бир спортчи, шу жумладан, футболчи ҳам ўсишга эришмайди.
- «Насаф» бу йўқотишлардан кейин кучсизланди, деб ҳисоблайсизми?
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.