Кириш Регистрация

Миллий Олимпия Қўмиталари Ассоциацияси Президенти Умид Аҳмаджоновни табриклади

Баҳо:
+ | -

Миллий Олимпия Қўмиталари Ассоциацияси ва Осиё Олимпия Кенгаши Президенти шайх Аҳмад ал-Фаҳад Ал Сабоҳ Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновга табрик йўллади. Табрикномада жумладан шундай дейилади:

Ўзбекистон МОҚ Президенти

Жаноб Умид Ахмаджоновга

Ҳурматли дўстим ва ҳамкасбим,

      Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президентлигига сайланганлигингиз муносабати билан менинг энг самимий табрикларимни қабул қилишингизни сўрайман.

Ишончим комилки, сизнинг билим ва зеҳнингиз нафақат Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига, балки бутун ўзбек спортига фойдали бўлади. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси аллақачон Осиё қитъасида Олимпия ҳаракатини ривожлантириш ва илгари суриш масаласида Осиё Олимпия Кенгашининг энг яқин ҳамкори, тарафдори бўлиб улгурган.

Ишонаманки сизнинг ушбу лавозимга тайинланишингиз дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлайди. Масъулиятли лавозимда сизга энг яхши тилакларимни изҳор қиламан ва Осиё Олимпия Кенгашининг доимий мадади ва дўстлигига ишонишингиз мумкинлигини билдираман.

Энг самимий тилаклар билан,

Шайх Аҳмад Ал-Фахад Ал-Сабох

Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси ва

Осиё Олимпия Кенгаши Президенти

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 19:19, 26.01.2018.
Ўқилди: 4857 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.