Дортмунднинг “Боруссия” клуби “Арсенал”нинг навбатдаги таклифига рад жавобини берди.
Хабарларга кўра, “тўпчилар” “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг учун 50 миллион фунт таклиф қилишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Боруссия” габонлик 28 ёшли футболчи учун 70 миллион фунт талаб қилиб, устига-устак ҳужумчи Оливье Жируни ижара асосида таркибига қўшиб олмоқчи бўлганди.