Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

"Uzbek Tigers" янги мавсумдаги иштирокини бошламоқда

Баҳо:
+1 | -

Бутунжаҳон бокс серияси (WSB)да саккизинчи мавсум старт олмоқда. Янги мавсумда Ўзбекистоннинг "Uzbek Tigers" жамоаси ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Боксчиларимиз бу йилги мавсумни "America" гуруҳида ўтказадилар. Жангларда ҳамюртларимизга "Cuba Domadores", "Colombia Heroicos" ҳамда "Venesuela Caciques" жамоалари рақиблик қиладилар.

Ҳамюртларимиз илк жангларини 10 февраль куни Кубада "Cuba Domadores" жамоасига қарши ўтказадилар.

Тўқнашувда жамоамиз қуйидаги таркибда иштирок этади:

-52кг: Худойназар Файзов

-60кг: Шунқор Абдурасулов

-69кг: Маҳмуд Ғоипов

-81кг: Мадиёр Сайдрахимов

+91кг: Баҳодир Жалолов.

Жамоанинг кейинги иккита жанги Ўзбекистонда ўтказилади. Ушбу жангларга Термиз шаҳри мезбонлик қилади. 27 февраль куни "Cuba Domadores"га қарши бўладиган жавоб баҳсида "Ўзбек йўлбарслари" қуйидагича таркибда рингга чиқадилар:

-49кг: Ҳасанбой Дўсматов

-56кг: Шаҳобиддин Зоиров

-64кг: Иқболжон Холдоров

-75кг: Исроил Мадримов

-91кг: Санжар Турсунов.

27 февраль куни Термизда ўтказиладиган жанг соат 19:00да бошланади. 1 март куни эса Колумбиянинг "Colombia Heroicos" жамоаси юртимизда меҳмон бўлади. Ушбу тўқнашув ҳам соат 19:00да старт олади.

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси ушбу жангларда ўзбек боксчиларига омад тилаб қолади.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 12:15, 30.01.2018.
Ўқилди: 7594 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.