Кириш Регистрация

Небойса Йовович: “Бу ҳисобдаги мағлубият биз учун қаттиқ зарба бўлди”

Баҳо:
+ | -

“Насаф” – “Ал Файсали” (5:1) учрашуви якунлангач, ўйин якунларига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди. Матбуот анжуманининг дастлабки қисмида меҳмон жамоа устози Небойса Йовович иштирок этди.

-Аввалом бор, бунақа ҳисоб билан якунланган ўйин ҳақида гапириш оғир. Бу ҳисобдаги мағлубият бизга қаттиқ зарба бўлди. “Насаф” бундай ғалабага ҳақли равишда ўйин намойиш этди. “Насаф”ни бу ғалаба билан табриклайман.

Бугунги мағлубиятимизга об-ҳавони баҳона қилиш ноўрин, чунки рақибимиз “Насаф” ҳам биз билан бир хил шароитда тўп тепди. Энди дарвозамизга киритилган голларга тўхталсам, биринчи гол вақтида киритилди, бу рақибимиз фойдасига ишлади. Иккинчи гол ҳам стандартдан киритилди, учинчи гол фантастик даражада бўлди. Қолган голларни ўзларингиз кўрдингиз. Ҳар бир урилган гол ажойиб бўлди. Биз бунақа йирик ҳисобда мағлуб бўладиган ўйин кўрсатмадик, афсуски бу ўйинимиз, ҳисобни бизнинг фойдамизга ўзгартира олмади. Аммо яна бир марта таъкидлайман, “Насаф” ҳақли равишда гуруҳ босқичи масаласини ҳал қилди.

Мен бир-икки ўйинчини алоҳида кўрсатмаган бўлардим. Бутун жамоа ажойиб ўйин кўрсатди. Бугун “Насаф”га Осиё чемпиони бўлган футболчилари ҳам яқиндан ёрдам беришди. Бунгача Драган Чераннинг ўйинидан ҳам хабардор эдим.

“Насаф” ҳақида аввалдан илиқ фикрлар эшитганман. Бугун бунга ўзим ҳам гувоҳ бўлдим. “Насаф” клубига раҳбариятига, бизга нисбатан кўрсатган ҳурмат ва эҳтироми учун каттадан-катта раҳматлар айтаман.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 22:09, 30.01.2018.
Ўқилди: 2761 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8945]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6462]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5357]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3745]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3538]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2602]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2376]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2357]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2304]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2265]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик