Хабарингиз бор, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида тарихий натижа қайд этиб, шу ёшда қитъамизнинг энг кучли жамоасига айланди.
Футболчиларимизнинг чиройли ва қийин кечган мусобақадаги ғалабасидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олимпия терма жамоамиз аъзоларини ғалаба билан қутлаб, уларга табрик ҳам йўллади.
Биз қитъа биринчилигининг финал учрашувидаги илк гол муаллифи Рустам Ашурматов билан Осиё чемпионати якунлари бўйича суҳбат уюштирдик.
- Рустам, Хитойда бўлиб ўтган қитъа биринчилигидаги муваффақият борасида нима дея оласиз?
- Авваламбор, бу бутун жамоанинг меҳнати ва унинг кетидан келган муваффақияти, деб ҳисоблайман. Мураббийлар штаби, шифокоримиз, массажчимиз, футболчилар ва бошқа барча ходимларнинг ушбу ғалабада ҳиссалари бор.
Яхши меҳнат қилинмаганида, бундай натижага эришмаган бўлардик. Кейин аҳилликда ҳам гап кўп.
- Гуруҳ босқичининг биринчи туридаги ўйинда қатарликларга имконият бой берилгач, мураббийлар ва футболчиларда «плей-офф»га чиқиш умиди пасайиб кетмадими?
- Йўқ. Бу сўзни мен баралла айта оламан. Чунки, ўзимизга бўлган ишонч жуда юқори эди. Қолган 2та учрашувда зафар қучсак, гуруҳдан чиқишимизни билардик.
Ўша икки ўйинда шунга монанд тарзда ҳаракат қилдик. Тўғри, биринчи баҳсда ҳам майдонга ғалаба иштиёқида тушгандик. Лекин ҳаммаси биз ўйлаганчалик якун топмади. Ўйиндан кейин йўл қўйилган хато ва камчиликларни обдон муҳокама қилдик.
- Лекин икки ғалаба ҳам бизни гуруҳдан чиқишимизга етарли бўлмай қолиши мумкин эди. Бахтимизга Қатар терма жамоаси хитойликларни мағлубиятга учратди...
- Тўғри, гуруҳдан бироз қийинчилик билан чиқиб олдик. Билмадим, бизда илк учрашув ҳамиша қийин кечгандек таассурот қолдиряпти. Бурирамдаги турнирда ҳам Мьянма термаси билан дуранг (2:2) ўйнаб, якунда чемпион бўлгандик.
Лекин барибир ким кўпроқ меҳнат қилса, ўша жамоа кўчасида байрам бўлиб, омад ҳам шу жамоага кулиб боқаркан. Биз гуруҳдан чиқишни, якунда чемпион бўлишни бошқалардан кўра кўпроқ хоҳладик.
Ўйиндан-ўйинга кучайиб, майдондаги ҳаракатларимизни такомиллаштириб бордик ва якунда ўз ниятимизга эришдик.
- Япония ва Жанубий Корея терма жамоалари дарвозасига 4тадан тўп киритдинглар. Тарихда бунақаси бўлмаганди. Буни ўзинглар ҳам кутмаганмидинглар? Умуман, ана шу икки учрашув ҳақида нималар дея оласиз?
- Тан оламан, биз ҳам ҳар иккала кучли рақиб дарвозасини 4 маротабадан ишғол қилиб, ғалаба қозонамиз деб ўйламагандик. Бундай натижа бўлишини кутмагандик. Лекин ютишимизга ишониб, бор имкониятимизни мана шу ўйинларга сарфладик. Таъкидлаганимдек, жамоамиз жуда аҳил.
Бу ҳам муваффақиятимизнинг калити бўлиб хизмат қилди. Японияликларни йирик ҳисобда мағлубиятга учратганимиздан сўнг ўзимизга бўлган ишонч янада ортди. Астойдил ҳаракат қилсак, қўлимиздан кўп нарса келишини исботладик.
«Кунчиқар юрт» вакиллари устидан ғалаба қозонганмиздан кейин иштаҳамиз янада «очилиб кетди» ва шу кайфиятда кореяликлар дарвозасига ҳам 4та гол урдик. Бу икки жамоа Осиё чемпионатининг энг кучли жамоалари эди. Уларни мағлубиятга учратган эканмиз, демак, биз ҳақли равишда чемпионлик унвонига сазовор бўлдик.
- Вьетнам олимпия терма жамоасининг финалга етиб келишини кутганмидингиз?
- Очиғини айтсам, нафақат мен, балки ҳеч ким кутмаганди. Лекин вьетнамликларга қарши кечган ўйин олдидан финалдаги рақибимизнинг яхшигина бошоғриғи бўлишини кутгандим ва амалда ҳам шундай бўлди.
- Вьетнамликларнинг кучи нимада экан?
- Вьетнам терма жамоаси кучли жамоавий ўйинни шакллантира олган. Жамоа ҳимоявий тактикада ўйнаб, ўз омадини қарши ҳужумдан излайди. Биз рақибнинг ана шу жиҳатларини зарарсизлантира олдик.
- Финал учрашувида ўта ноқулай об-ҳаво шароитида ўйнашга тўғри келди. Иккала жамоага ҳам қийин бўлди. Бош мураббий бундай ҳолатда қандай кўрсатма берди?
InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.