Бугун "Арсенал" билан шартнома имзолаган ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг «Боруссия» мухлисларига мурожаат йўллади.
«Мазкур ойда юз берган воқеа учун, аввало, сизлардан узр сўрайман. Мен ёзда жамоадан кетмоқчи эдим, аммо трансфер амалга ошмади. Балки, бу жамоадан кетишнинг яхши йўли эмасдир, аммо менинг аҳмоқ эканимни барча билади. Мен хато қилдим, аммо бу ишни ёмон мақсадда амалга оширмадим.
«Боруссия»да ўтказган тўрт ярим йиллик фаолиятимни ҳеч қачон унутмайман. Ахир сизлар берган куч туфайли мен ҳозирги даражамга эришдим. Ауба-17», – дея ёзиб қолдирда габонлик футболчи ўзининг Инстграмдаги саҳифасида.
Обамеянгнинг "Арсенал"га трансфери 63,75 миллион евро сифатида баҳоланмоқда. Ҳужумчи ушбу мавсумда 24та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урди ва 3та голга узатма берди.