“Арсенал” ярим ҳимоячиси Месут Ўзил янги шартнома имзолагандан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бу менинг ҳаётимдаги энг муҳим қарорларимдан бири бўлди. Шунинг учун янги шартнома ҳақида узоқ муддат ўйлаб кўрдим. Яқинларим билан бу борада маслаҳатлашдим. Албатта, яхшиликка олиб келадиган жиҳатларга кўп вақт кетади. Якунда барбир юрагимга қулқо солдим ва “Арсенал”да қолишни маъқул деб билдим.
Олдин айтганимдек Лондон менинг уйим, бу ерда ўзимни яхши ҳис қиляпман. Яқин йиллар давомида юқори чўққиларга чиқишга умид қиламан. Бугун “тўпчиман” – ҳар доим “тўпчиман”, – дея ёзади Ўзил инстаграмдаги саҳифасида.