“Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Гейнрих Мхитарян лондонликлар сафида 7-рақамни танлади ва ушбу рақамли либос остда АПЛ ўйинларида иштирок этишга улгурди.
Лекин, Мхитарян Европа Лигаси мусобақаларида 7 эмас балки 77-рақамда тўп суради. Чунки 7-рақамда аввалроқ “МЮ”га ўтган Алексис Санчес Европа Лигаси мусобақасида иштирок этганди. Бу ҳақда “Арсенал” клуби матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мхитарян АПЛ ўйинларида 7-рақамда ҳаракат қилишда давом этади.