Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Сотиб олмоқчимисиз, марҳамат – Месси - 700 миллион, Пике - 500 миллион…

Баҳо:
+ | -1

Ҳа, «Барселона» эндиликда ўз юлдузларини авайлаб-асраш чораларини кўрмоқда.

Неймар «ПСЖ»га йўл олганидан сўнг Каталония гранди раҳбарияти футболчиларнинг шартномаларида кўрсатилган товон пули миқдорини кескин равишда оширди, оширмоқда.

ПИКЕ ВА РОБЕРТО УЧУН МИЛЛИАРД ЕВРО

«Барселона» қишки трансферлар пайти Филиппе Коутиньо (120 миллион евро + 40 миллион бонус шаклида) ва Йерри Мина (11,8 миллион евро)ни сотиб олди.

Клуб шунинг баробарида ўйинчилар билан тузилган амалдаги шартномалар муддатини узайтиришга ҳам катта эътибор қаратмоқда. Айтиш мумкинки, раҳбарият бунга асосий вазифа сифатида қараб, шу масалада фаол иш олиб бормоқда. Натижада таркибдаги футболчилар бирин-кетин янги келишув остига имзо чекишмоқда.

Хусусан, январда Жерар Пике ва Серхи Роберто билан ўртадаги битим янгиланди. Ҳар иккиси 2022 йилгача мўлжалланган шартномага кўнди. Эътиборлиси, улар учун белгиланган товон пули миқдори тенг - 500 (ҳа-ҳа, беш юз) миллион евро.

Яқин орада Самуэль Юмтити шартномаси ҳам янгиланса керак.  Зеро, айни пайт унинг келишувида кўрсатилган товон пули миқдори жуда кам - атиги 60 миллион евро.

«АНТИШАЙХ ЧОРАЛАРИ»

Бразилиялик юлдуз билан боғлиқ август воқеалари каталонияликларга жуда оғир ботган кўринади. Ҳа, клуб Париж томон «қочган» Неймар эвазига мисли кўрилмаган даражада кўп пул олди - 222 миллион евро бир неча истиқболли трансферни амалга ошириш имкониятини берди.

Бироқ мегаюлдузнинг кетгани катта йўқотиш сифатида баҳоланмоқда, барибир. Қолаверса, бундай ҳолат «Барса» нуфузига тўғри келмайди. Шунинг учун ҳам, жамоа раҳбарлари товон пули масаласига жиддий ёндаша бошладилар.

Айтишларича, Лионель Месси билан ноябрь ойида тузилган янги шартнома ёздаёқ тайёрланган ва унда кўрсатилган қўйиб юбориш суммаси 300 миллион еврога тенг эди. Бироқ кейин Неймарнинг «буюк оғиши» кузатилгач, клуб президенти Хосеп Бартомеу зудлик билан келишувни қайта кўриб чиққан ҳамда товон пули миқдорини бирданига 700 миллион еврога оширган.

Хуллас, энди аргентиналикнинг шартномасида қайд этилган рақамлар ҳар қандай сахий харидорни ҳам жиддий ўйлантириб қўйиши тайин. Испанияда «Барселона» президентининг ушбу  тактикасини «Антишайх чоралари» сифатида баҳолашмоқда.

Дейлик, 2016 йилнинг ёзида жамоа таркибига қўшилган футболчилар учун белгиланган товон пули миқдори 100 миллион евродан ошмаганди.

Андре Гомеш ва Пако Алькасер билан келишувлар бунга мисол. Лекин энди умумий қоидалар ўзгарди ва «Барселона»нинг янги юлдузлари - Усмон Дембеле ҳамда Филиппе Коутиньо ўз шартномаларининг товон пули бандида катта рақамларни кўришди - 400 миллион евро.

ТОВОН ПУЛИ

ДАВОМИ

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 10:33, 06.02.2018.
Ўқилди: 9001 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.