Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Назорат учрашуви. "Қўқон-1912" ва "Қизилқум" дуранг ўйнадилар

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Бугун жамоамиз навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушди. Бугунги роақибимиз Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси бўлди, дея хабар беради қўқонликларнинг расмий сайти.

Ўйин қўқонликларнинг фаоллиги билан бошланди. Учрашув бошида Баҳодир Пардаевнинг зарбаси бирозгина ноаниқ бўлди. Бироз ўтиб қўқонликлар яна бир қулай имкониятдан фойдалана олишмади. Умуман биринчи бўлим давомида ҳар икки жамоа футболчилари ҳужумкор ўйин намойиш этишди.

Иккинчи бўлимда "Қизилқум"да ҳисобни очиш учун яхши имконият вужудга келди. Миржалол Қосимовнинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

60-дақиқада Суҳроб Бердиенинг дастлабки зарбаси дарвоза тўсининга тегиб қайтди, такрорий зарбани дарвозабон эгаллаб олди. Ушбу вазиятда дарвозабон Черемисинга тасанно у жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди.

66-дақиқада навоийликлар ҳужумидан кейин Гужа Григалашвили иккинчи уринишда рақиб дарвозасига аниқ йўллади. Аммо қанот ҳаками тўп футболчимизнинг қўлига текканлиги боис гол бекор қилинди.

Қолган дақиқаларда ҳар икки жамоанинг ҳужумлари самарасиз якунланиши оқибатида учрашув нурсиз дуранг билан якунланди.

 

Назорат учрашуви.

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 0:0

“Қўқон-1912”: 21. Музаффар Абдуллаев, 5. Милан Спремо, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов, 18. Баҳодир Пардаев, 19. Суҳроб Бердиев, 23. Александр Мерзляков, 70. Қувондиқ Рўзиев, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов, 97. Ойбек Рустамов.

Захира: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов, 8. Собир Ҳамидов, 11. Игорь Таран, Савили Абрамов, 25. Иқбол Маликжонов.

“Қизилқум”: Евгений Черемисин, Шерали Жўраев, Файзулло Қамбаров, Акмал Рустамов, Муҳсин Убайдуллаев, Гожа Григалашвили, Нодир Камолов, Неманья Йованович, Азиз Усмонов, Эркин Бойдуллаев, Миржалол Қосимов.

 

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 14:56, 13.02.2018.
Ўқилди: 2572 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.