“Тоттенхэм” клуби бош мураббийи Маурисио Почеттино “Ювентус”га қарши ўйин (2:2) дан сўнг ўз фикр ва мулоҳазаларини айтиб ўтди.
“Фантастик ўйин! Илк 9 дақиқа қандай ўйнадик тушунмайман. Нимага гол ўтказиб юбордик, билмайман. Лекин ишониб бўлмас даражада характер кўрсата олдик.
Туринда 0:2 ҳисобини йўққа чиқарган футболчиларимга раҳмат айтаман. Туринда бу натижани кўрсатиш жуда ҳам қийин. Ўйлайманки, дурангдан кўра кўпроқ ғалабага мос ўйнагандик.
Бироз улғайганимизни сездим, жамоа сўнгги ҳафта мавсумдаги энг яхши ўйинларини ўтказди. “Тоттенхэм” бугун шунчаки ўйинга маъсулият билан ёндоша олди. Футболда омад тушунчаси бироз бўлсада керакли жиҳат. “Ювентус” – катат жамоа эканлигини яхши биламиз ва “Уэмбли”да ғалаба қозонишга астойдил ҳаракатни бошлаймиз,”, – деди Почеттино.