Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

ОЧЛ. «Локомотив» стандартлар эвазига Эронда мағлуб бўлди

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг 2-турини Тошкентнинг "Локомотив" клуби сафарда ўтказди. "Темирйўлчилар" Эронда "Зоб Оҳан" меҳмони бўлиб, имкониятни бой берди.

Тошкентликлар илк дақиқалардан Исфаҳонга ҳужумкор ўйин намойиш қилиб, ғалаба қозониш учун ташриф буюришганини намойиш эта бошлашди. Меҳмонлар томонидан қўлланилаётган юқори прессинг Амир Ғалиноий шогирдларига анча муаммо яратди. Биринчи бўлим тугашига 5 дақиқа қолганида "Локомотив" ҳисобни очишга жуда яқин келди. Майдон эгалари бурчак зарбасини амалга оширган пайтда вакилларимиз тўпни эгаллаб, тезкор қарши ҳужумга ўтишди. Бикмаев майдон марказидан рақибнинг 2-3 нафар ҳимоячисини алдаб ўтиб кетди ва жарима майдончасига кираётган Тўхтахўжаевга узатма берди. Бутун майдонни катта тезликда босиб ўтган Ислом, афсуски, кучли зарба бера олмади. Эронлик посбон тўпни эгаллаб олди.

Иккинчи бўлимнинг старти "Зоб Оҳан" учун омадли келди. Жаримадан етказилган узатмани Муртазо Табризий бош билан яқин масофадан дарвозамизга жойлаб қўйди. Бу исфаҳонликларнинг баҳсдаги илк хавфли вазияти эди ва улар бундан самарали фойдаланишди.

Ўйиннинг 67-дақиқасида "Зоб Оҳан" ҳимоячиси ўз жарима майдончаси ичида Икром Алибоевни очиқчасига чалиб йиқитди. Аммо ҳакам пенальти белгилашга жазм этмади.

Тошкентликлар кўп вазиятларда олис масофалардан зарбалар йўллашди. Аммо зарбаларнинг аксарияти ноаниқ чиққанини таъкидлаш лозим.

Қўшиб берилган дақиқаларда навбатдаги стандарт вазият "Зоб Оҳан"га омад келтирди. Бурчакдан етказилган узатмани қайтаришда Чо Сун Жэ қўпол хатога йўл қўйди. Муҳаммадризо Ҳусайний эса ушбу "совға"дан унумли фойдаланиб, яқин масофадан дарвозани ишғол этди.

Шу тариқа, тенгма-тенг кечган ўйинда майдон эгалари стандартлардан самарали фойдаланишди, ҳакам "Локо" фойдасига яққол пенальти белгиламади, натижада "Зоб Оҳан" ўз уйида ғалаба қозонди.

ОЧЛ, "В" гуруҳи, 2-тур
"ЗОБ ОҲАН" - "ЛОКОМОТИВ" 2:0 (0:0)
Голлар: Мустафо Табризий (47), Муҳаммадризо Ҳусайний (90+2)
Огоҳлантиришлар: Икром Алибоев (37), Олег Зотеев (72)
“Зоб Оҳан”: 12.Муҳаммад Рашид Мазахирий, 34.Милад Фахриддин (Муҳаммад Сатторий 73), 88.Ҳамид Буҳамдам, 6.Ҳолид Шафеий, 2.Муҳаммад Нажадмаҳдий, 7.Сайид Муҳаммад Риза Хусайний, 8.Қосим Ҳадодифар (Маҳди Ражабзода 79), 11.Муртазо Табризий (Воҳид Муҳаммадзода 90+1), 99.Кирос, 10.Бахтиёр Раҳмоний.
"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобур Йўлдошев, 5.Кахи Махарадзе, 7.Садриддин Абдуллаев (Санжар Шоаҳмедов 79), 8.Шерзод Каримов (Сардор Рашидов 67), 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев (Чо Сук Жэ 88).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:16, 19.02.2018.
Ўқилди: 6289 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4993]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3400]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3247]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2527]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2206]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [2067]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1851]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1797]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1737]

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқчи эканини айтди [1683]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик