“Челси”нинг бугун “Барселона”га қарши учрашувдаги асосий таркибига бир дона ҳам англиялик футболчи киритилмади.
Ўйинни илк дақиқалардан: Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес, Азар, Виллиан, Фабрегас, Канте, Педро ва Алонсолар бошлаб беришади.
Ушбу воқеа “Челси” тарихида биринчи марта кузатилиб, лондонликлар ЕЧЛ плей-офф босқичи ўйинида бирорта англиялик футболчини майдонга туширмади. Виктор Мозес Англияга ёшлигида ташриф буюрган, аммо Нигерия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Ўйин давомида захирада қолдирилган уч нафар англиялик футболчилар Гари Кэйхилл, Дэниэл Дринкуотер ва Каллум Хадсон-Одои майдонга тушишлари мумкин.