«Бавария» устози Юпп Хайнкес чемпионалар лигаси доирасидаги «Бешиктош»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Ўйин бошини асабий тарзда ўтказдик. Ҳаттоки, паслар билан оддий комбинацияни ҳам амалга ошира олмадик.
Тайм якунланиши арафасидаги гол ва олдинроқ кўрсатилган қизил карточка ҳал қилувчи аҳамият касб этди.
«Бешиктош» эса кўпроқ ҳаракат қилиши керак эди. Чунки улар бир киши кам бўлиб қолишди.
Иккинчи таймда эса биз анча мослашиб, тезкор ўйин кўрсата бошладик ва бу ўйин тақдирини ҳал қилди» – дейди Хайнкес.