Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

"Нефтчи" савобли ишга қўл урди

Баҳо:
+ | -1

Янги мавсум бошланиши арафасида "Нефтчи" ПФК маъмурияти ташаббуси билан жамоа аъзолари ҳамда мутассадлари ногиронлар, қариялар ва болалар уйига ташриф доирасида хайрия акциясига қўл уришди. 

Ташриф "Мурувват ногиронли бўлган болалар учун интернет"дан бошланди. Жамоа аъзоларини муассаса раҳбари Абдуғани Турдибоев ва бир қатор ишчи-ходимлар қарши олишиб, тадбирга йиғилган имконияти чекланган болалар олдига бошлаб боришди.

Тадбирни "Нефтчи" ПФК матбуот хизмати ходими Ҳожиакбар Жабборов тантанали равишда очиб, сўз навбатини клуб техник директори Абдусамад Назирдиновга тақдим этди.

- Жамоамиз Сизлар билан учрашувни анчадан бери ният қилиб келганди, - деб гап бошлади   Абдусамад Назирдинов - Раҳбарларимиз ҳам Сиз болажонларга ўзларининг самимий тилакларини етказиб қўйишни илтимос қилишган. Мана баҳор айёми ҳам яқинлашмоқда. Шу қатори хотин-қизлар ва "Наврўз" байрамлари билан ҳаммани табриклаб қоламиз. Барча қилаётган хайирли ишларимиз халқимизнинг фаровон хаёти учун, биз эса ўз ўйинларимиз орқали Фарғона аҳлини бу йил хушнуд этиб, юқори марраларни забт этган ҳолда жамоанинг мавқеини тиклашга ваъда берамиз. Насиб қилса,  бу йилдан бошлаб чемпионатимиз баҳслари телевидение орқали жонли эфирда намойиш этилиши кутилмоқда. Шу сабаб "Нефтчи" иштирокидаги ўйинларни ТВ орқали кўришингиз учун бугун жамоамиз номидан мазкур  муассасага телевизор  совға қилмоқчимиз, - деди А.Назирдинов

Шунингдек, жамоа ҳимоячиси Шукур Пўлатов ҳам сўзга чиқиб, имконияти чекланган болалар ва муассаса ходимларига ўз ниятларини билдирди. Болажонлар меҳмонларнинг совға- саломларини қабул қилгач, мазкур учрашувдан бир олам завқ олишганини таъкидлаб ўтиш ўринлидир.

Шундан сўнг "Нефтчи" аъзолари Фарғона шаҳридаги  “Қариялар уйи”ни зиёрат қилиб, у ердаги кексалар билан ҳамсуҳбат бўлдилар. Дарҳақиқат, инсон дунёга келиб ўсади, улғаяди, умр гузаронлик қилади. Кечаги гўдак бугун йигит, бўйи етган қиз. Вақт ўтиши билан, насиб этса, ҳар бир инсон қарилик ёшига етади, бу – ҳаёт қонунияти. Футболчиларнинг ўзлари ҳам ёши улуғларнинг ҳолидан хабар олиб, кўнгиллари кўтарилди. Мавсум давомида мана шундай учрашувларни тез-тез ўтказиб туришни таъкидлашди.

Куннинг иккинчи қисмида Марғилон шаҳридаги 1-сонли болалар уйи "Нефтчи"нинг сўнгги ташрифига айланди. Мазкур  муассасада тарбия топаётган болалар футболчиларни илиқ кутиб олишди. Учрашув давомида уларга ҳам клуб совғалари тақдим этилди. Тадбир сўнгида "Меҳрибонлик уйи" раҳбарияти спортчиларга ташрифлари учун ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.  

 

"Нефтчи" матбуот хизмати   

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 20:03, 22.02.2018.
Ўқилди: 2540 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.