"Челси"нинг собиқ футболчиси, ҳозирда хитойнинг "Тяньцзинь Тэда" клубида тўп сураётган Жон Оби Микел лондонликларнинг "Барселона" билан жавоб учрашуви олдидан фикрларини билдирди.
Лондондаги биринчи ўйин 1:1 ҳисобида тугаган, жавоб учрашуви эса 14 март куни Барселонада бўлади.
Микел 2012 йилда яримфиналда "Челси"нинг "Барселона"ни чемпионлар лигасидан чиқариб юборганини эслади. Ўшанда Лондонда 1:0, "Камп Ноу"да эса 2:2 ҳисоби қайд этилган эди.
"Мен "Челси"да 11 йил ўйнадим ва бу камбэкни умрим охиригача эсдан чиқармайман. "Челси"га мухлислик қилишда давом этаман, уларнинг кейинги босқичга чиқишига ишонаман. Ишонаманки, улар 2012 йилдагидек "Барселона"ни чиқариб юборадилар", - деди Микел.